Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланди.

Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади.
Оммавий баҳолашни ўтказиш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
- объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
- оммавий баҳоланиши лозим бўлган объектларни гуруҳлаш;
- нарх ва баҳолаш бўйича кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида объектларни сегментлаш йўли билан оммавий баҳоланиши лозим бўлган ҳудудларни зоналаштириш;
- нархни шакллантирувчи омилларни ва уларнинг объектлар қийматини аниқлашга таъсир даражасини (коэффициентини) аниқлаш;
- объектлар қийматини аниқлаш;
- оммавий баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.
Оммавий баҳолашни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда:
- 2025-2026 йилларда – тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида;
- 2026-2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида;
- 2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.
Қуйидаги маълумотлар олинади ва таҳлил қилинади:
- нархни шакллантирувчи омиллар;
- электрон савдо майдончалари, шу жумладан объектларни сотиш ва ижарага бериш, шунингдек, кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ташкилотларда тузилган нотариал тасдиқланган битимлар тўғрисидаги эълонлар, шунингдек, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларининг объектларнинг гаров қийматини ўз ичига олган маълумотлари;
- турли баҳолаш ёндашувлари доирасида объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

17:11 / 01.08.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимига ўтилади

07:50 / 19.07.2025
Мансабдор шахслар фаолиятини баҳолаш бўйича эксперт гуруҳлари тузилмоқда

11:03 / 11.06.2025
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди

14:44 / 21.05.2025