Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 80 га яқин киши ҳалок бўлган (видео)
Ироқ нашрлари мамлакат шарқидаги Кут шаҳрида очилган янги савдо марказида авж олган ёнғин натижасида камида 77 киши ҳалок бўлиб, кўплаб кишилар жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Фото: Видеодан кадр
Журналистлар маълумотига кўра, беш кун муқаддам очилган комплексдаги ёнғин чоршанба куни кечқурун бошланган, ҳозирга келиб у ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 77 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги Ироқ ИИВ баёнотига таяниб, аммо фавқулодда хизматлар ҳали бедарак йўқолганларни қидириш билан машғул.
Маҳаллий INA телеканалида намойиш этилган кадрларда олов бинонинг бир неча қаватини қамраб олганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин вақтида бино томига чиқиб олган одамларни кўриш мумкин.
Пайшанба кунги маълумотларга кўра, тез ёрдам машиналари ҳодиса жойидан жароҳатланганларни шифохоналарга ташишда давом этган.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири, касби шифокор бўлган Носир ал-Кураши AFP мухбири билан суҳбатда ўз яқинлари ушбу ёнғин қурбони бўлишганини айтиб беришган. «Устимизга фалокат ёғилди. Биз егулик олиш учун савдо марказига боргандик. Уйимизда электр йўқлиги учун кечки овқатни шу ерда қилмоқчи эдик», деган бу гувоҳ.
«Иккинчи қаватда кондиционер портлади, кейин эса ёнғин бошланди ва биз чиқиб кетолмадик», — дейди ал-Кураши.
Ал-Кут шаҳри Бағдоддан 160 км жануби-шарқда жойлашган.
Бино эгасига қарши жиноий иш қўзғатилди.
Восит вилоятида қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

20:54 / 11.08.2025
Уч қаҳрамон бозоридаги дўконларнинг 40 фоизи ёниб кетган

18:57 / 11.08.2025
Эрон ва Ироқ хавфсизлик борасида келишув имзолади

15:01 / 11.08.2025
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж

08:53 / 11.08.2025