Жаҳон | 18:00 / 16.07.2025
8305
6 дақиқада ўқилади

Исроил Дамашқдаги ҳарбий штабга ва президентлик саройи яқинига зарба йўллади (видео)

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрига ҳужум қилмоқда.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Исроил ҳарбийлари чоршанба куни Сурия мудофаа вазирлигининг Дамашқдаги биносининг кириш қисмига зарба берилганини маълум қилди. Бироз ўтиб Исроилнинг яна бир зарбаси йўлланди — бу сафарги зарба Сурия пойтахтида президентлик саройи яқинига келиб тушган. Исроил раҳбарияти шу тариқа мамлакатдаги озчилик ҳисобланган друзларни ҳукумат қўшинлари ҳужумлардан ҳимоя қилишга уринаётганини иддао қилган. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги Дамашқ ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна 18 киши жароҳатланганини хабар қилган.

Бу ҳужум вақтидаги кадрлар халқаро телеканаллар томонидан жонли эфирда ёзиб олинди. Кадрларда Сурия пойтахтидаги бинолардан бири яксон этилгани кўринади.

Куннинг иккинчи ярмида Исроил мудофаа армияси мамлакат қуролли кучлари Дамашқ ҳудудида Сурия армияси ҳарбий штабининг кириш жойига зарба йўлланганини маълум қилди.

Reuters агентлиги Исроил мудофаа вазирлигидаги манбага асосланиб, Дамашқдаги бинога камида иккита зарбдор дрон учиб келгани ва суриялик зобитлар ертўлага яширинишига тўғри келганини айтган.

Саудиянинг Elekhbariya давлат телеканали хабарига кўра, Исроил зарбаси оқибатида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши яраланган.

Бир неча соат ўтиб ЦАҲАЛ янги баёнот берди, унда айтилишича, Исроил мудофаа армияси Сурия жанубидаги Сувайда вилояти томон ҳаракатланаётган танклар, ракета қурилмалари, қуроллар ва оғир пулемётлар ўрнатилган пикапларга зарба беришда давом этмоқда. Бундан ташқари, ҳарбий техникалар мазкур ҳудудга ҳаракатланишига тўсқинлик қилиш учун йўллар ҳам ўққа тутилган.

Бир неча кун олдин асосан друзлар истиқомат қилувчи Сувайда шаҳрида бадавийлар ва друзлар ўртасида тўқнашувлар оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, шундан кейин Исроил ҳарбийлари Сурия бўйлаб зарбалар йўллашга киришганди.

Бундан ташқари, чоршанба куни Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқда президент саройи яқинига зарба йўллади, деб хабар берди Reuters агентлиги гувоҳларга таяниб. Кейинроқ бу маълумотни ЦАХАЛдагилар ҳам тасдиқлади.

Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги зарбалар оқибатида Дамашқда бир киши ҳалок бўлиб, яна 18 киши яралангани ҳақида хабар берган.

Томонлар нима демоқда?

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац чоршанба куни Сурия ҳукумати қўшинлари друзларга қарши курашда бадавийлар билан бирлашганини даъво қилаётган тўқнашувлардан кейин Сурия катта йўқотишларга учрашидан огоҳлантирди.

«Дамашққа берилган сигналлар тугади – энди оғриқли зарбалар вақти келади», – дея унинг сўзларини келтиради AFP агентлиги. Вазир Исроил ҳарбийлари Суриянинг жанубий Сувайда вилоятида «друзларга ҳужум қилган кучларни улар тўлиқ чиқиб кетишидан олдин йўқ қилиш учун қатъий ҳаракат қилиши»га ваъда берди.

Сурия ҳукумати Исроилнинг Дамашқдаги нишонларга берган янги зарбаларига ҳозирча муносабат билдирмади, бироқ бир неча соат олдин расмийлар Исроилнинг мамлакат жанубидаги «жиноий ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари»ни қоралаганди.

Сурия маъмурияти баёнотида друзлар ва бадавийлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар давом этишига ҳар қандай ҳолатда ҳам тоқат қилинмаслиги ва расмийлар бу билан боғлиқ барча ҳолатларни текширишга «тўлиқ содиқлиги»ни тасдиқлаши, айбдорларнинг жазосиз қолишига йўл қўйилмаслиги билдирилган.

Баёнот охирида Сувайда аҳолисига уларнинг ҳуқуқлари ҳар доим ҳимоя қилиниши ва ҳукумат ҳеч кимга уларнинг хавфсизлиги ёки барқарорлигига таъсир қилишига йўл қўймаслиги ваъда қилинган.

Дамашқ қуролланган друзлар отрядларини сулҳни бузишда айблади.

Воқеалар қандай бошланганди?

Сувайдада якшанба куни бошланган тўқнашувлар ўтган йилнинг декабр ойида Башар Асад режими қулаганидан кейин динлараро тўқнашувлар билан боғлиқ биринчи ҳолат бўлди.

Сурия ҳукумати қўшинлари душанба куни Сувайдада бошланган друзлар ва бадавийлар ўртасидаги тўқнашувларни бостириш учун мамлакат жанубига йўналтирилди.

Бироқ охир-оқибат ҳукумат қуролли кучлари қуролланган друзлар отрядлари билан қарама-қаршиликка киришди.

Тўқнашувлар оқибатида, Сурия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 100 га яқин киши жароҳатланган. Буюк Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқларини кузатиш маркази камида 99 киши, жумладан, икки бола, икки аёл ва 14 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлганини маълум қилди.

Сувайдадаги ҳолат – ўтган йил декабрида Башар Асад ағдарилганидан кейин мамлакатда конфессиялар ўртасида юзага келган илк тўқнашувлар бўлмоқда.

Маҳаллий Sweida24 ахборот агентлиги чоршанба куни тонгда Сувейда ва унга ёндош қишлоқлар артиллерия ва миномётдан шиддатли ўққа тутилганини хабар қилган.

Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги маълумотида айтилишича, Дамашқ қуролланган друзларни яқинда эришилган тинчлик сулҳини бузишда айблаган.

Сурия мудофаа вазирлиги шаҳар аҳолисига уйларини тарк этмаслик бўйича қатъий тавсия берган.

Reuters мухбири билан телефон орқали боғланган айрим сувайдаликлар уйларини ичкаридан маҳкам ёпиб олишгани ва қўрқув ичида яшаётгани, айрим жойларда бир неча кундан буён ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани ва электр йўқлигини айтиб беришган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди