Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада рекорд даражадаги жазирама: Францияда ёнғинлар, Германияда қурғоқчилик
Ғарбий Европада кучли жазирама кузатилмоқда, бир қанча ҳарорат рекордлари янгиланди. Германияда қурғоқчилик яна кузатилиши мумкин, Францияда ўрмон ёнғинлари бошланди. 3 июлдан кескин совуқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Фото: Regnum
Ғарбий Европада 28—29 июн, дам олиш кунлари иссиқ жазирама кузатилди, кўплаб шаҳарларда кундузи ҳаво ҳарорати +35°C дан ошди.
Испаниянинг Португалия билан чегарадош Эл-Гранадо шаҳрида +46°C қайд этилди. Бу Испанияда июн ойида қайд этилган энг юқори ҳароратдир.
30 июн куни Лондонда ҳарорат +35°C га етиши кутилмоқда, бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Шу куни Буюк Британия пойтахтида теннис бўйича Уимблдон турнири очилади. Уимблдоннинг биринчи куни энг иссиқ кун бўйича янги рекорд кутилмоқда.
Германияда +30°C ва ундан юқори ҳарорат қайд этилган. 2025 йилнинг феврал-май ойлари натижаларига кўра, Германия метеорология хизмати мамлакат бутун тарихидаги, яъни 1881 йилдан бери энг катта қурғоқчиликни бошидан кечирганини эълон қилди. Ўшанда Рейн сатҳи 100 йиллик энг паст даражага тушиб кетди.
Июн ойининг бошида Германия бўйлаб ёмғир ёғди. Аммо энди иссиқлик қурғоқчиликни қайтариши мумкин. «Сўнгги бир неча кун ичида деярли ёмғир ёғмади. Қуруқ ва жуда иссиқ бўлишда давом этади. Демак, қурғоқчилик кучайишда давом этади. Бу жуда иссиқ ва қуруқ ёз бўлиши мумкин», — деди метеоролог Доминик Юнг Bild газетасига. Bild нашрининг ёзишича, Германиянинг айрим ҳудудларида аллақачон кундузи суғориш тақиқланган.
Ғарбий Европада, жумладан, Германияда жазирама тўлқин камида 2 июлгача давом этади, шундан сўнг у шарққа томон силжиши кутилмоқда. Прогнозга кўра, Германияда 3 июлдан кейин ёмғир ёғади.
29 июн куни Франция жанубидаги тарихий Лангедок ҳудудида ўрмон ёнғинлари содир бўлди. Собиқ Фонфруад аббатлиги эвакуация қилинди. Ёнғинлар Тулуза ва Нарбонна ўртасидаги автомагистрални ҳар икки йўналишда ёпиб қўйди.
Франция ҳукумати 29 июн оқшомида жазирама туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказди. Айрим ҳудудларда мактаблар ёпиляпти. Парижда ҳарорат яқин кунларда +35°C дан ошиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз
Жамият | 23:03
-
Археологлар «мисли кўрилмаган» хазинани олиб кетиш вақтида ҳужумга учраган кема қолдиқларини топди
Жаҳон | 22:59
-
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди
Иқтисодиёт | 21:57
Мавзуга оид

14:20
Жазирама кунлари тез ёрдамга салкам 250 мингта чақириқ келиб тушди

07:48
Путин Ғарбни «Россияга қарши сиёсат»ни давом эттирмаслик ҳақида огоҳлантирди

10:10 / 05.07.2025
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади

15:28 / 03.07.2025