Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Украина билан музокараларнинг учинчи босқичига тайёр
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Украина билан Истанбулдаги учинчи музокарага тайёрлигини билдирди. Путин бу музокаралар қачон бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмади.

Фото: Sergei Bobylev/Photo host agency RIA Novosti via AP
Россия Истанбулда Украина билан музокараларнинг учинчи раундига тайёр, деди Россия президенти Владимир Путин 27 июн, жума куни Минскка икки кунлик ташриф якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, Киев билан музокаралар мавзуси икки давлат ўртасидаги меморандумларни муҳокама қилиш бўлиши керак.
Июн ойи бошида Украина ва Россия бир-бирига ўт очишни тўхтатиш ва можароларни ҳал қилиш бўйича қараши баён этилган ҳужжатларни топширди. Украина ҳеч қандай шартларсиз камида 30 кун давомида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда, бироқ Россия кўплаб шартларни илгари сурмоқда. «Россия ва Украина меморандумлари тўғридан тўғри қарши, бироқ музокаралар яқинлашиш йўлини топиш учун олиб борилмоқда», — деди Путин. У Истанбулдаги музокараларнинг янги босқичи қачон бўлиб ўтиши мумкинлигини айтмади.
Украина ҳукумати вакиллари Россия билан Истанбулда музокараларни ҳозирги форматда давом эттириш мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдирди. Украина ва Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари Россияни ҳақиқатда тинчликка интилмаётганликда ва АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятини чалғитиш мақсадида музокара олиб бораётганликда айбламоқда.
Матбуот анжумани чоғида Россия президенти Москва Киевга ўлдирилган олти минг аскардан ташқари яна уч минг украиналик аскарнинг жасадларини топширишга тайёрлигини билдирди. Украина расмийлари аввалроқ Украина томонига топширилган жасадлар орасида ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг жасадлари бўлганини расман маълум қилди, аммо улар атайлаб ёки нотўғри топширилганми, номаълум.
Владимир Путин АҚШ билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, президент Трампни ҳурмат қилишини айтди. У Трамп Украинадаги урушнинг тугашини чин дилдан исташи ҳақидаги фикрини билдириб, Москва Трамп билан учрашувга «бажонидил» тайёргарлик кўришини қўшимча қилди. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар «текислаша бошлаган», ташқи сиёсат идоралари ва махсус хизматлар ўртасида ишчи алоқалар ўрнатилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
-
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Жаҳон | 18:49
Мавзуга оид

18:58
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди

16:42
«Тарихчи ва контрразведкачи». Киевда ўлдирилган УХХ полковниги Иван Воронич ҳақида нималар маълум?

12:59
Трамп ўзининг Украинага илк ҳарбий ёрдамини тайёрламоқда

23:38 / 12.07.2025