Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Дронлар Украинадаги урушда тинч аҳолини тобора кўпроқ нишонга олмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси тинч аҳолига қисқа масофали учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда қасддан ҳужум қилишни бас қилишга чақирмоқда.

Фото: Alexander Reka/ITAR-TASS/IMAGO
Украинада жанговар ҳаракатларга алоқадорлик белгилари бўлмаган тинч аҳоли вакиллари FPV-дронлар деб аталадиган учувчисиз учоқлар томонидан нишонга олинмоқда. Бу ҳақда 27 июн, жума куни чоп этилган БМТнинг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси ҳисоботида айтилади. Унда 2022 йил 22 февралдан 2025 йил 30 апрелгача бўлган вазият таҳлил қилинди.
Бундай дронлар иш принципи асос қилиб олинган First Person View технологияси назоратни янада аниқроқ қилиш имконини беради. Бироқ, ушбу УУА Украинада тинч аҳолининг ўлими ва шикастланишининг асосий сабабига айлангани ва «бир неча ой ичида (қурбонлар сони бўйича) ракеталар, артиллерия ва ҳаво бомбалари каби кучлироқ қуроллардан ҳам ўзиб кетгани ҳақида ҳужжатлаштирилган далиллар мавжуд», деб таъкидлайди миссия экспертлари.
Уларнинг сўзларига кўра, УУА, жумладан, юқори аниқликдаги FPV-дронлари ёрдамида қилинган ҳужумлар қурбонлари велосипедда, шахсий автомобилларда, оддий шаҳар автобусларида, тез ёрдам машиналарида, шунингдек, гуманитар ёрдам етказаётган ёки эвакуацияни амалга ошираётган фуқаролар бўлгани ҳақида ҳужжатлаштирилган далиллар мавжуд. Одамлар пиёда юрган пайтида ёки ўз уйлари яқинида кўчада бўлганида ҳужумга учраган.
«Аксарият кўпчилик (дронлардан) Россиянинг Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудга қилган ҳужумлари натижасида жабр кўрди», — дейилади ҳисоботда.
Миссия баҳосига кўра, дрон операторлари бундай нишонларни танлаганида улар халқаро гуманитар ҳуқуқнинг асосий тамойилларини, хусусан, фарқлаш ва эҳтиёт бўлиш тамойилини бузади.
Мутахассислар фикрича, баъзи ҳодисалар тинч аҳолига атайлаб қилинган ҳужумлар бўлиши мумкин, бу уруш жинояти ҳисобланади. Ҳужумлар ўлим ва жароҳатлардан ташқари, Украинадаги оғир бўлган гуманитар вазиятни янада кучайтирмоқда, чунки тинч аҳоли асосий хизматлар, гуманитар ва тиббий ёрдамдан фойдалана олмади, дейилади ҳисоботда.
Миссия фронтга яқин ҳудудларда тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришни, қисқа масофали учувчисиз учоқлардан фойдаланган ҳолда тинч аҳолига қасддан ҳужум қилишни тўхтатишни ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг барча бузилишларини тергов қилишни талаб этяпти.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин
Ўзбекистон | 09:05
-
Москвадаги халқаро шахмат турнирида ёш ўзбек шахматчилари муваффақиятли иштирок этишди
Ўзбекистон | 09:00
-
Гуржистонда Euronews Georgia асосчиси Рамишвили қўлга олинди
Жаҳон | 08:44
-
Малайзия Ўзбекистонда "ҳалол" озиқ-овқат саноатини ривожлантиради
Ўзбекистон | 08:28
Мавзуга оид

18:40 / 08.07.2025
Дронлар ҳужуми натижасида Россия қанча йўқотмоқда ва бу Украинанинг ўзига қанчага тушмоқда?

16:54 / 08.07.2025
БМТ Бош Ассамблеяси «Толибон» сиёсатини кескин қораловчи резолюцияни маъқуллади

11:31 / 08.07.2025
Трамп АҚШ Украинага қурол етказишда давом этишини айтди

09:14 / 08.07.2025