Жаҳон | 19:59 / 27.06.2025
2689
1 дақиқада ўқилади

Атлантика океанида 1000 бочкадан ортиқ радиоактив чиқиндилар топилди

1950-1980 йиллар оралиғида бир қанча давлатлар ядровий чиқиндиларни бочкаларда океанга ташлаган. 1993 йилда бу амалиёт бутунлай тақиқланган.

Фото: Flotte Océanographique Française

Халқаро тадқиқот гуруҳи Атлантика океанининг шимоли-шарқий қисмида 1000 бочкадан ортиқ радиоактив чиқиндиларни аниқлади. Бу ҳақда Франция миллий илмий тадқиқот марказига таяниб Tagesschau хабар берди.

Олимларнинг фикрича, Атлантика океанининг бу қисмида 3000-5000 метр чуқурликда 200 минг бочкадан ортиқ радиоактив чиқиндилар мавжуд. Улар сув босимига бардош беришга мўлжалланган, аммо радиацияни тўлиқ ушлаб қололмайди. Бочкаларнинг ҳолати қандайлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

1950-1980 йиллар оралиғида бир қанча давлатлар ядровий чиқиндиларни бочкаларда океанга ташлаган. 1993 йилда бу амалиёт бутунлай тақиқланган.

Июн ойининг ўрталарида тўрт ҳафталик тадқиқот экспедицияси Франциянинг Брест шаҳридан «L'Atalante» кемасида денгизга чиқди. Унинг доирасида олимлар чиқиндиларнинг маҳаллий экотизимга таъсирини баҳолашни ва бочкалар жойлашуви харитасини яратишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар