Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига янги директор тайинланди
Севара Шокирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига, Ҳасан Шокиров эса агентлик директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Президентнинг тегишли қарори билан Севара Шокирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Севара Шокирова 2012-2019 йилларда Филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи, 2019-2022 йилларда Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда директор ўринбосари, 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ижрочи директор лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида иш олиб борган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ҳасан Шокиров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар «Янги Ўзбекистон» университети молиявий ва маъмурий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Ҳасан Шокиров 2001-2016 йилларда Молия вазирлигида масъул лавозимларда, 2016-2020 йилларда Ташқи ишлар вазирлигида Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи, 2020-2022 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида Молиялаштириш ва режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
2022-2024 йилларда эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади

11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

09:50 / 04.10.2024