Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик лицейлар битирувчиларини ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом қабул қилинди.

Фото: tsul.uz
Низом 2023-2024 ва 2024-2025 ўқув йилларида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Битирувчилар 20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
- битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки 2 йил учун амал қилади.
Ҳар йили 1 июлгача суҳбат комиссияси ташкил этилади. Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади.
Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
- якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ суҳбатга келмаганда;
- якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўпланганда.
Ҳар йили 10 августгача олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 19:15
-
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди
Жаҳон | 19:14
-
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
Жаҳон | 19:12
-
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:03
Мавзуга оид

23:51 / 10.07.2025
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди

14:49 / 01.07.2025
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди

12:43 / 26.06.2025
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 7 йилдаги энг кам миқдорни ташкил этди

13:37 / 17.06.2025