Жаҳон | 01:54 / 18.06.2025
10495
2 дақиқада ўқилади

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига зарба бериш учун ракеталарни тайёрлади – ОАВ 

Агар АҚШ урушга қўшилса ва Эроннинг Фордодаги асосий ядровий иншоотига зарба берса, Эрон қараб турмаслиги таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images

Агар АҚШ урушга қўшилса, Эрон Америка ҳарбий базаларига зарба бериш учун ракеталар ва бошқа қуролларни тайёрлаб қўйди, деб ёзди The New York Times (NYT) махфий маълумотлардан хабардор АҚШ расмийларига таяниб.

Эроннинг икки нафар расмийси агар АҚШ Исроил зарбаларига қўшилса, Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий базаларидан бошлаб, Яқин Шарқдаги базаларигача ҳужум қилишини тан олди.

АҚШ расмийлари орасида, деб ёзди NYT, урушнинг кенг тус олишидан қўрқув кучаймоқда. Агар АҚШ урушга қўшилса ва Эроннинг Фордодаги асосий ядровий иншоотига зарба берса, Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусий жангарилари Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларни қайта бошлаши мумкин, деб ҳисобламоқда расмийлар. Уларнинг айтишича, Эронга минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига «ҳужум қилиш учун кўп вақт керак эмас».

Бошқа манбаларга кўра, агар ҳужум содир бўлса, Эрон Форс кўрфазида АҚШ ҳарбий кемаларини тўсиб қўйиш мақсадида Ҳурмуз бўғозини миналаштиришни бошлаши мумкин.

Мавзуга оид