Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Вена Россиядан болаларни қайтаришда воситачилик қилиши мумкин
Украина президенти G7 саммити учун Канадага кетаётиб, Венада тўхтади. У Австрия олий раҳбарияти билан, хусусан, украиналик болаларни Россиядан қайтаришда Вена воситачилиги ва Москвага қарши санкцияларни муҳокама қилди.

Фото: REUTERS
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Австрия Россия томонидан «ўғирлаб кетилган» украиналик болаларни ватанига қайтариш масаласида воситачи бўлиши мумкин. Бу Австрия президенти Александр Ван дер Беллен билан учрашув чоғида муҳокама қилинди, деди Украина давлати раҳбари 16 июн, душанба куни Вена шаҳрида австриялик ҳамкасби билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.
Украина раҳбари журналистларга Россия вакиллари Киевга Россия Федерациясига олиб кетилган болаларни россиялик ҳарбий асирларга алмаштиришни таклиф қилганини айтди. «Биз болаларни алмаштирмаяпмиз», деди у. «Буни тушуниш мумкин эмас, халқаро ҳуқуқ буни қабул қилмайди».
Зеленскийнинг айтишича, Ван дер Беллен ва Австрия канцлери Кристиан Штоккер билан учрашувларда, шунингдек, Украинадаги уруш туфайли ЕИнинг Россияга қарши 18-санкция пакетини тайёрлаш ва Венанинг «Россия томони билан учрашувлар учун муносиб воситачилик қилишга» тайёрлиги муҳокама қилинган. «Мамлакатимизни тиклаш ва Украина адлия тизимидан яширинган собиқ украиналик амалдорлар ва олигархлар масаласини ҳал қилишда Австриянинг ёрдамига ишонамиз», — деб ёзди Украина президенти ижтимоий тармоқларда.
Украинани қўллаб-қувватловга ишонтирган Ван дер Беллен, Австрия «ҳарбий, аммо сиёсий бетарафликка» риоя қилишини ва шунинг учун Европа Иттифоқининг Россияга қарши барча санкцияларига қўшилганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

00:02
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди

16:02 / 23.07.2025
Фронтдаги вазият: Россия пиёдалари Покровскка кира бошлади

15:09 / 23.07.2025
Украинада коррупцияга қарши хизматлар мустақиллиги бекор қилиниши мумкин

12:01 / 23.07.2025