Жаҳон | 00:30 / 17.06.2025
4893
1 дақиқада ўқилади

Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

Шунингдек, Trump Mobile тармоғини ишга туширади.

Фото: Trump Mobile

Trump Organization компанияси Trump Mobile тармоғини ишга туширишини, шунингдек, Т1 смартфонини «нозик олтин қопламада» чиқаришини эълон қилди, деб хабар берди The Verge.

Trump Mobile ойига $47,45 эвазига ягона чексиз тарифни таклиф қилади. Т1 смартфонининг нархи 499 долларга тенг. Таъкидланишича, у АҚШ ҳудудида ишлаб чиқарилади ва жорий йилда сотувга чиқади.

«Trump Mobile уяли телефонлар ва мобил алоқада инқилоб қилмоқчи», деди АҚШ президентининг ўртанча ўғли ва Trump Organization вице-президенти Эрик Трамп.

The Verge нашрига кўра, Trump Mobile тарифи бошқа операторларнинг шу каби таклифларига қараганда қимматроқ. Т1 смартфонининг техник хусусиятлари эса ҳайратланарли эмас. 

Мавзуга оид