Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эрондан «сўзсиз таслим бўлиш»ни талаб қилди
Оқ уй раҳбари Қўшма Штатлар Эрон осмони устидан назоратни қўлга киритганини, шунингдек, Эрон олий раҳбари қаерга яширинганини билишини айтди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғида Эрон ҳақида кетма-кет пост жойлаштирди.
«Энди биз Эрон осмонини бутунлай ва тўлиқ назорат қиляпмиз. Эронда яхши кузатув тизимлари ва бошқа мудофаа ускуналари бор эди, улар жуда кўп эди. Лекин улар АҚШ яратган, лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарган нарсалар билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Ҳеч ким буни Америкадан яхшироқ қилолмайди!» деб ёзди Трамп.
Трамп Эрондан «сўзсиз таслим бўлишни» талаб қилди. Шунингдек, АҚШ Эрон олий раҳбари Али Хоминаий қаердалигини билишини айтди.
«Биз «Олий раҳбар» деб аталувчи шахс қаерда яширинганини аниқ биламиз. У осон нишон, лекин у омонликда. Биз уни ушламоқчи (ўлдирмоқчи!) эмасмиз, ҳеч бўлмаганда ҳозирча. Лекин биз тинч аҳоли ёки америкалик аскарларга қарата ракета отилишини истамаймиз. Сабр-тоқатимиз тўлиб бормоқда», деди Трамп ва «Сўзсиз капитуляция (таслим бўлиш)!» деб қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Газ баллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди
Жамият | 11:50
-
Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:30
-
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда
Ўзбекистон | 11:22
-
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда
Жаҳон | 11:06
Мавзуга оид

10:27
Трамп Украинага Patriot комплекслари етказиб берилишини эълон қилди

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025