Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ Эрон–Исроил можароси ҳақида фикр билдиришда тавсиялар берди
Вазирлик тинчликпарварлик ва бағрикенгликка, «провокация ва ҳақоратомуз чақириқларга учмаслик»ка чақирган ҳамда урушда ғолиб бўлмаслигини таъкидлаб, уруш муаммоларни ҳал этиш воситаси эмаслигини қўшимча қилган.

Фото: Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва Эрон ўртасидаги қуролли тўқнашувлар юзасидан мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади.
Вазирлик сўнгги кунларда Яқин Шарқ минтақасида, хусусан, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиб, қуролли тўқнашувларга айлангани, бу эса нафақат минтақада, балки бутун дунё ҳамжамиятида жиддий хавотир уйғотаётганини таъкидлади.
«Можаронинг авж олиши бутун минтақа барқарорлиги ва тинчлигига таҳдид солаётгани, шубҳасиз. Бу жараёнлар, аввало, оддий фуқаролар — тинч аҳоли, айниқса, болалар ва аёллар учун оғир оқибатларга олиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси урушни муаммоларни ҳал этиш воситаси деб эмас, балки инсон ҳаёти, барқарорлик ва тараққиётга жиддий хавф солувчи ҳолат сифатида баҳолайди. Урушда ғолиб бўлмайди. Энг катта йўқотишни доим оддий инсонлар тортган ва бугун ҳам шундай бўлмоқда», – дейилади баёнотда.
ТИВнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳар доим тинчликпарвар сиёсат юритиб келган ва шундай давом этади. Мамлакат барча давлатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириб келмоқда.
«Шу муносабат билан Ўзбекистон фуқароларини тинчликпарварлик, бағрикенглик ва масъулиятли фуқаролик позициясини сақлашга чақириб қоламиз. Можароларга нисбатан диний, ирқий ёки бошқа шахсий мансубликлар асосида муносабат билдирмаслик, ҳар қандай нафрат ва зиддият тарғибига қарши туриш барчамизнинг умумий бурчимиздир», – дейди вазирлик.
Шунингдек, фуқаролар турли провокация ва ҳақоратомуз чақириқларга учмасликка, ҳолатларга нисбатан ҳиссиёт эмас, балки вазмин муносабатни сақлаб қолишга даъват этилди. Жамиятда миллий ва диний тотувликни сақлаш — умумий барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати экани эслатиб ўтилди:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги барча можаролар халқаро ҳуқуқ нормалари ва дипломатик мулоқот асосида тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканини яна бир бор таъкидлайди. Тинчлик ва ўзаро ҳурмат асосидаги муносабатлар ҳар доим юртимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб қолади».
Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш ва тавсиялар берганди. Ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видеога олмаслик, одамлар гавжум жойлардан йироқда бўлиш, зарурат туғилса, хавфсиз жойларга йўл олиш сўралмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди
Жаҳон | 11:47
-
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон | 11:40
-
Трамп Украинага мудофаа учун қўшимча қурол юборишга ваъда берди
Жаҳон | 11:31
-
Ўзбекистоннинг Сербиядаги элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 11:16
Мавзуга оид

10:46
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди

07:09
Исроил Ғазодаги тиббий марказга ҳаво ҳужуми уюштирди

13:55 / 07.07.2025
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

10:58 / 07.07.2025