Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хоминаий Исроил зарбаларидан бункерда яшириняпти
Эрон олий раҳбари Исроил амалиёти бошланганидан бир неча соат ўтиб ерости бункерига кириб кетган. Хоминаий жойлашган иншоот Теҳрон шимоли-шарқида жойлашган, дея хабар берди Iran International.

Фото: REUTERS
16 июн, душанба куни Iran International агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон олий раҳбари Али Хоминаий Исроилнинг Ислом Республикасига қарши операцияси бошланганидан бир неча соат ўтиб ерости бункерига кириб олган. Уларнинг маълумотларига кўра, Хоминаий паноҳ топган объект Теҳроннинг шимоли-шарқида, Лавизан туманида жойлашган.
Бошпанада олий раҳбар билан бирга унинг оила аъзолари ҳам бор. Нашрнинг қайд этишича, Исроилга қарши олдинги амалиётлар чоғида – 2024 йилнинг апрел ва октябр ойларида ҳам Хоминаий ушбу бункерда бўлган.
Шу билан бирга, Iran International манбаларидан бирига кўра, Исроил 15 июн куни яҳудий давлатидан 2,3 минг км узоқликда жойлашган Машҳад аэропортига Хоминаий ўзини ҳеч қаерда хавфсиз ҳис қила олмаслигини кўрсатиш учун зарба берган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш режасига вето қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Эронликлар битта америкаликни ўлдирдими? Йўқ. Улар шундай қилмагунча, сиёсий раҳбариятдан (Эрон) ҳеч кимни йўқ қилиш ғояси ҳатто столда ҳам йўқ», деди исми сир қолиш шарти билан журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдори.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Американинг Fox News каналига бу маълумотни қуйидагича изоҳлади: «Ҳозир ҳеч қачон бўлмаган суҳбатлар ҳақида жуда кўп ёлғон хабарлар бор ва мен бунга қўшилмоқчи эмасман. Айтишим мумкинки, биз қилишимиз керак бўлган ишни қиляпмиз ва қилишимиз керак бўлган ишни қиламиз. Менимча, Қўшма Штатлар АҚШ учун нима яхши ёки нима ёмон эканини билади».
Аввалроқ The Wall Street Journal исмини ошкор этмаган исроиллик мулозимга таянган ҳолда Хоминаийга ҳужум қилиш «тақиқланмагани»ни айтган эди. WSJ манбаси қўшимча қилишича, Исроил агар бу Эрон ядровий дастурини йўқ қилишга ёрдам берса, Эрондаги ҳар қандай эҳтимолий нишонларга зарба бериши мумкин.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди
Жаҳон | 21:38
-
Расман: Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда
Ўзбекистон | 21:33
-
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори мусодара қилинди
Ўзбекистон | 21:14
Мавзуга оид

20:08
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

08:07 / 10.07.2025