Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камера ёзган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечикса, жарима қўлланмайди
Шунингдек, қатор йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун бир марталик огоҳлантириш берилади.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «маъмурий огоҳлантириш» жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда автоматлаштирилган фото ва видеовоситалари ёрдамида қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар аниқ санаб ўтилмоқда. Хусусан, улар МЖТКнинг 13 та моддасида назарда тутилган қоидабузарликлар бўлиб, қуйидагилардир:
– хавфсизлик камарини тақмаслик, давлат рақамини ечиб олиб бошқариш ҳамда тегишли бўлмаган рақамни тақиб олиш;
– транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиш, йўл белгилари талабларига риоя этмаслик;
– бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
– тезликни ошириш;
– светофорнинг тақиқловчи сигналига риоя қилмаслик, тўхташ чизиғини босиб ўтиш;
– махсус транспорт воситаларига халақит бериш, авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиш;
– тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
– автобуслар учун ажратилган тасмада ҳаракатланиш;
– қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
– йўл безорилиги;
– гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда қатнашиш;
– темирйўлдан ўтиш қоидаларини бузиш;
– транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс бошқариши.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар бевосита радарлар орқали қайд этилади.
Шу билан бирга, йўл чизиғини (полоса) босганлик камера орқали қайд этилмайди.
Шунингдек, энди агар камера ва радарлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун қарор бир ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса, жарима қўлланмайди.
Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Шириновнинг қайд этишича, қонун лойиҳаси билан таклиф этилган муҳим янгиликлардан бири – маъмурий огоҳлантириш институти киритилиши бўлди.
Бунда маъмурий жазолар тизимига янги маъмурий огоҳлантириш жазо чораси сифатида киритилмоқда. Ушбу чора қуйидаги олтита ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан қўлланиши белгиланган:
– транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик, жумладан, камар тақмаганлик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан жиҳозламаганлик ҳолатлари;
– бошқариш вақтида телефондан фойдаланганлик;
– бошқариш вақтида монитордан фойдаланганлик;
– тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик;
– мажбурий суғурта қилиш талабларини бузганлик;
– пиёдалар ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ
Жаҳон | 19:03
-
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон | 18:40
-
Wizz Air авиакомпанияси Ўзбекистондан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади
Ўзбекистон | 18:39
-
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди
Ўзбекистон | 18:34
Мавзуга оид

23:20 / 16.06.2025
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади

18:39 / 16.05.2025
Ўзбекистон йўлларидаги барча радар ва камералар йил охиригача тўлиқ хатловдан ўтказилади

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025