Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Халқ қабулхоналари диспетчерга айланиб қолди» — тизимдаги барча ходимлар бугундан ишдан бўшатилади
Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигидаги видеоселекторда халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан ишдан бўшатилиши маълум қилинди. Уларнинг ўрни масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши айтилди. Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди.
«Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди», – деди давлат раҳбари.
Мисол учун, ўтган йили виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.
Мурожаатлар ҳал бўлмагани учун, ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар кўпайган. Ижтимоий тармоқлардаги энг кўп мурожаатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва суд, ҳокимликлар, таълим, экология соҳаларига тўғри келади. Мингга яқин мурожаатларда президентнинг шахсий қабули сўралган.
«Айниқса, Тошкент шаҳри ва Бухорода мансабдор шахслар устидан шикоятлар кўпайганини ҳокимлар қачон таҳлил қилган? Вазирлар ва ҳокимлар мурожаатларга ечим бермаса, одамлар додини кимга айтсин?
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, унинг дарди ва умиди турганини унутмаслигимиз керак!», – деган президент.
Тизимдаги камчиликлар ҳисобга олиниб, Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилиши ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилиши қайд этилди.
Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди. Ҳокимлар ҳар куни ишини шу ерда аҳоли дарди ва ташвишини эшитишдан бошлайди.
«Ҳокимлар бир нарсани тушуниб олсин, бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди. Мурожаатни бошқа идорага юбормасдан шу ернинг ўзида ҳал қилади», –деди президент.
Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Масалаларни ҳал қилиш учун қўшимча ресурс ҳам берилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди
Жамият | 23:47 / 08.07.2025
-
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш тартиби бекор қилинади, хориждан қайтган фуқаролар мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:35 / 08.07.2025
-
АҚШ импорт божларидан келадиган даромад 300 млрд доллардан ошишини кутмоқда
Жаҳон | 23:23 / 08.07.2025
-
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз
Жамият | 23:03 / 08.07.2025
Мавзуга оид

21:15 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси раҳбари Александр Дюков билан учрашди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

17:38 / 08.07.2025
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

12:36 / 08.07.2025