Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп мигрантларни депортация қилиш бўйича ҳаракатларни кучайтиришни буюрди
«Ҳеч нарса бизни бурчимизни бажаришимизга халақит бера олмайди», деди Оқ уй раҳбари.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида бошланган норозилик намойишларига қарамай, мигрантларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш чораларини кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари Truth ижтимоий тармоғида ёзди.
«АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ноқонуний мигрантларга қарши тарихдаги энг йирик оммавий депортация операциясини ташкил қилди. Ҳеч нарса бизни бурчимизни бажаришимизга халақит бера олмайди», деди Оқ уй раҳбари.
Трамп «тарихдаги энг катта оммавий депортация дастурини» амалга ошириш учун ICE ходимларига ҳамма нарсани қилишни буюрганини айтди.
Президент Лос-Анжелес, Чикаго ва Нью-Йорк каби шаҳарларда депортация ва ҳибсга олиш ишларини кучайтиришга чақириб, маҳаллий демократ амалдорларни сайловчилар фаоллигини ошириш учун ноқонуний мигрантлардан фойдаланганликда ва «Америка фуқароларидан иш ва имкониятларни тортиб олганликда» айблади.
Унинг қўшимча қилишича, федерал ҳукумат ноқонуний мигрантларни ўз мамлакатларига қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириб, ICE, Давлат департаменти ва Мудофаа департаментига «ишни якунига етказиш» бўйича топшириқ беради.
Аввалроқ, Лос-Анжелесда ICE ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, кўплаб иштирокчилар ҳибсга олинди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Трамп вазиятни барқарорлаштириш учун Миллий гвардия Лос-Анжелесга юборилганини айтиб, вазиятда демократлар етакчиларини айблади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Трамп буйруғига биноан Миллий гвардиянинг 4000 аскарини жойлаштиришга тайёрланаётганини маълум қилди. Департамент бошлиғи Пит Ҳегсетнинг таъкидлашича, кучайтирилган хавфсизлик чоралари доирасида 700 нафарга яқин денгиз пиёдаси ҳам шаҳарга юборилади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

18:48 / 19.07.2025
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51 / 19.07.2025
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13 / 19.07.2025