Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Теҳрондаги ИИМК қўмондонлик марказларига зарба берди
Исроил кучлари қаторасига тўртинчи кун Эрондаги стратегик нишонларга зарба бермоқда. Теҳронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг бир неча қўмондонлик марказларига ҳужум уюштирилди.

Фото: Shadati/Xinhua/IMAGO
Исроил кетма-кет тўртинчи кун Эрондаги стратегик нишонларга ҳужум қилмоқда. 16 июн, душанба куни тонгда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Эрон марказидаги «ер-ер» ракета омборларига, шунингдек, Теҳрондаги Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК)нинг бир қанча қўмондонлик марказларига зарбалар берилгани ҳақида хабар қилди. Кеча кечқурун Исроил Эрон ғарбидаги «ер-ер» ракеталари сақланадиган ўнлаб нишонларга зарба бергани ҳақида хабар қилганди. Мамлакат шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳридаги аэропорт ҳам ҳужумга учраган.
Ўз навбатида, Эрон 16 июн куни эрталаб янги ракета ҳужумларини бошлади. Исроил тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, Исроилнинг марказий қисмига берилган зарбалар натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган. AFP агентлиги Тел-Авивдаги ёниб кетган турар жой бинолари ва Ҳайфа соҳилбўйи шаҳри яқинидаги ёнғинлар тасвирларини чоп этди. Қуддусда кучли портлашлар эшитилди. ИИМК Исроилдаги нишонларга «бундан ҳам вайронкор» зарбалар бериш билан таҳдид қилди.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга мисли кўрилмаган ҳужум уюштириб, мамлакатдаги ядровий объектлар ва ҳарбий инфратузилмаларга зарба берди, бу вақтда кўплаб юқори мартабали ҳарбийлар ҳам ҳалок бўлди. Эрон Исроилга ракета ва учувчисиз учоқлар билан жавоб берди.
Теҳрон маълумотларига кўра, Исроилнинг жума кунидан бери Эрондаги зарбалари оқибатида камида 224 киши ҳалок бўлган, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳар икки томондан аҳоли турар жойларига вайронкор ракета зарбалари берилгани хабар қилинган. Дам олиш кунлари Исроилда Эрон учувчисиз учоқлари ва ракеталари туфайли ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигналлари тинмай янгради.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳолини гуруч билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди
Ўзбекистон | 15:24
-
Трамп яна ЕИ товарларига божларни оширишни кечиктирди
Жаҳон | 15:21
-
Европанинг энг йирик порти Россия билан урушга тайёрланмоқда – ОАВ
Жаҳон | 15:15
-
АҚШга ишга юбориш эвазига 22 минг доллар олган шахслар ушланди
Жамият | 15:14
Мавзуга оид

14:35
Axios: Исроил Эронга эҳтимолий янги ҳужумга тайёрланмоқда

14:11
Нетаняҳу: Фаластинликларда Ғазони тарк этиш имкони бўлиши керак

10:46
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди

07:09