Иқтисодиёт | 16:08 / 16.06.2025
12777
2 дақиқада ўқилади

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 16 июн куни хабар қилди.

Бу ўзгариш ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун қилинаётгани таъкидланган.

«Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади», – деди президент.

«Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан „ғалвирни сувдан кўтариб“, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан», – деди давлат раҳбари маърузаси якунида.

Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан пенсия, нафақалар, 1 августдан эса иш ҳақи ҳамда стипендиялар 10 фоизга оширилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид