Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эроннинг ҳужуми зарурат туғилгунича давом этади» — генерал Аҳмад Ваҳиди
«Исроил режими Эронни нишонга олиш орқали оғир хатога йўл қўйди ва бу ҳаракатлар оқибатига тайёр бўлишлари керак», деди Эрон муҳофизлар корпуси расмийси генерал Аҳмад Ваҳиди.

Фото: Mehr News Agency
Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси генерали Аҳмади Ваҳиди Исроилга қарши бошланган «Ҳақиқий ваъда – 3» (Operation True Promise III) номли жавоб ҳужуми зарурат туғилгунига қадар давом этишини маълум қилди.
13 июн куни кечқурун Эрон давлат телеканалига берган интервюсида бригада генерали Аҳмади Ваҳиди ушбу операция доирасида Эрон томонидан босиб олинган ҳудудларда жойлашган бир қатор Исроил нишонларига зарба берилганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Неватим ва Овда ҳарбий авиабазалари – Исроилнинг қўмондонлик ва бошқарув маркази ҳамда электрон уруш маркази жойлашган масканлар нишонга олинган. Ваҳиди бу икки база Эронга нисбатан тажовуз манбаи сифатида ишлатилганини таъкидлади.
Шунингдек, ИИМК томонидан зарба берилган бошқа нишонлар қаторида Тел-Авив яқинидаги Тел Ноф авиабазаси, Исроилнинг мудофаа вазирлиги, шунингдек, Тел-Авивдаги саноат ва ҳарбий марказлар бўлгани қайд этилган.
Ваҳидининг сўзларига кўра, операцияни режалаштирувчилар жами 150 дан ортиқ нишонни белгилаб, уларга бир неча босқичда зарба берган.
«Исроил режими Эронни нишонга олиш орқали оғир хатога йўл қўйди ва ционистлар бу ҳаракатлар оқибатига тайёр бўлишлари керак», дея генерал Ваҳидининг сўзларини келтирмоқда Меҳр ахборот агентлиги.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

07:52
Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

23:30 / 21.07.2025
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.

15:28 / 21.07.2025
Исроил Ғазо сектори марказида қуруқлик ва ҳаводан янги амалиёт бошлади

14:08 / 21.07.2025