Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сунъий интеллект соҳасида мутахассислар тайёрланадиган Yandex ML School очилади
Тошкентда Yandex Uzbekistan компанияси ташаббуси билан сунъий интеллект, машинавий ўрганиш ва маълумотлар таҳлили соҳаларида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган мактаб – Yandex ML School ташкил этилади. Бу ҳақда компания раҳбари Иззат Шукуров IV Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.

Фото: Yandex Uzbekistan
Маълум қилинишича, мактаб дастури Yandex мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у олий курс талабалари ва IT соҳасида базавий билимга эга мутахассислар учун мўлжалланган. Унда иштирок этувчилар мукаммаллаштирилган машғулотлар орқали ўз малакаларини ошириши ва халқаро талабларга жавоб берадиган даражага чиқиши режалаштирилган.
Мазкур таълим маркази ҳар йили senior даражасидаги кадрларни етиштириб беради. Шу орқали сунъий интеллект ва маълумотлар билан ишлашга ихтисослашган мутахассислар қатламини шакллантириш, шу билан бирга, уларни иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги амалиётга жалб қилиш кўзда тутилган.
Компания вакилларининг таъкидлашича, Yandex ML School — Ўзбекистонда IT-таълимни барча босқичларда ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли стратегиянинг бир қисми.
“Биз таълим дастурларимизни яхлит тизим сифатида қурмоқдамиз — чунки тушуняпмизки, IT-таълим фақат катта экотизимнинг бир қисми бўлганида самарали бўлади. Шунинг учун биз таълим лойиҳаларини барча босқичларда амалга оширяпмиз: мактаб ўқувчилари учун дастлабки дарслар орқали уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаймиз ва ҳамфикрларни топишга ёрдам берамиз, амалдаги мутахассислар учун эса илғор дастурларни таклиф этамиз. Yandex ML School’нинг очилиши — Ўзбекистонда технологик кадрлар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги янги қадамдир”, — деди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Хабарда марказ фаолияти сунъий интеллект соҳасида мутахассислар етишмаслигини камайтириш, IT-инфратузилмани ривожлантириш ва соҳада рақобатбардош кадрлар тайёрлашга хизмат қилиши таъкидланган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
Жаҳон | 08:15
-
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади
Жаҳон | 08:05
-
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди
Жаҳон | 08:01
-
Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали амалга оширилади
Ўзбекистон | 07:53
Мавзуга оид

18:00 / 01.05.2025
Ўзбекистонда имконияти чекланган ўқувчилар учун ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилди

15:00 / 21.04.2025
Yandex Uzbekistan бизнес учун етказиб бериш имкониятларини кенгайтирмоқда

17:00 / 09.04.2025
Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

19:00 / 07.04.2025