Жаҳон | 15:20 / 13.06.2025
1181
2 дақиқада ўқилади

Германия: НАТОга янги мақсадлар учун 60 минггача қўшимча аскар керак бўлади

Берлин, шунингдек, янги ҳарбий хизмат модели қанчалик самарали ишлашини аниқлаши керак — Германия мудофаа вазири.

Фото: AP

Германия НАТОнинг мудофаа қобилиятини ошириш бўйича янги режалари доирасида 60 минг қўшимча аскар қўшиш зарурати билан дуч келиши мумкин, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус Брюсселда НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан олдин журналистларга.

«Очиғини айтганда, бу тахминий ҳисоб, аммо Қуролли кучларнинг ҳозирги таркибидан келиб чиққан ҳолда, бизга яна 50-60 минг киши керак бўлиши мумкин», деди у.

Унинг таъкидлашича, яқин йилларда Германия ҳам янги ҳарбий хизмат модели қанчалик самарали ишлашини аниқлаши керак.

Шу билан бирга, Писториуснинг таъкидлашича, ҳозирда мажбурий ҳарбий хизматга қайтиш тавсия этилмайди.

«Бизда инфратузилма етарли эмас — казармалар, ўқув марказлари йўқ. Шунинг учун, биринчи навбатда, бу имкониятларни кенгайтириш керак. Унгача тизим ихтиёрий асосда ишлайди», — дея қўшимча қилди у.

Саволларга жавоб берар экан, вазир Германияда учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва Қуролли кучларни улардан фойдаланишга ўргатиш режаларини ҳам тасдиқлади.

Бундестагнинг Бундесвер бўйича комиссари Хеннинг Отте Tagesspiegel газетасига айтишича, қисман мажбурий ҳарбий хизматга ўтмасдан ва армияни хизмат жойи сифатида жозибадор қилмасдан туриб, НАТОнинг сезиларли даражада ортиб бораётган талабларини қондириш қийин.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Германияда 2024 йил охиригача 181 150 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Ходимлар сони бўйича мақсад - 203 000.

Ўтган йили Писториус ҳарбий хизматни ислоҳ қилиш лойиҳасини тақдим этган бўлиб, унда армиянинг фаол ва захирадаги кучларга бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича таклифлар киритилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди