Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
Ўзбекистонлик боксчи АҚШдаги бокс оқшомида италиялик спортчига қарши жанг қилади.

Фото: Instagram / toprank
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг 26 июл куни АҚШда ўтказади.
“Мадисон Square Garden” аренасидаги бокс кечасида Жалоловга италиялик 36 ёшли Жанмарко Кардилло (12-1-2, 2 КО) рақиблик қилади.
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида ҳозиргача 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2025 йил 5 апрел куни Остона шаҳрида украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. Бу Жалолов учун профессионал боксдаги илк тўлиқ жанг бўлди. У бунгача барча рақибларини муддатидан аввал нокаут билан ютиб келганди.
“Big Uzbek”нинг бўлажак рақиби Жанмарко Кардилло эса профессионал боксда 15 та жанг ўтказиб, уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган. Битта жангда мағлуб бўлган, яна иккита жангида эса дуранг қайд этилган.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда миллий гвардиячилар чўкаётган фуқарони қутқариб қолди
Жамият | 14:13
-
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди
Жаҳон | 13:55
-
«Спайдермэн» қўл: МуҳаммадУмарнинг ушалган орзуси ҳақида
Ўзбекистон | 13:55
-
Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди
Жамият | 13:43
Мавзуга оид

08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди

12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди

17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди

03:07 / 11.08.2024