Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси Харкивни яна ўққа тутди
Россиянинг Харкивни дронлардан ўққа тутиши натижасида 11 киши, жумладан, тўрт нафар бола жароҳатланган, дея хабар беради расмийлар.

Фото: Reuters
12 июнь, пайшанбага ўтар кечаси Россия армияси Харкив шаҳрини Shahed типидаги ҳужумкор дронлардан ўққа тутди, деди шаҳар мэри Игор Терехов ва Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Олег Синегубов. Уларга кўра, ҳужум оқибатида камида 11 киши яраланган.
Тереховнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари бир кечада Харкивга 12 та зарба берган. УУАдан бири мактаб ҳудудига, иккинчиси кўп қаватли уйлар ҳовлисида жойлашган болалар боғчасининг ўйин майдончасига келиб тушган, деди Терехов. Бундан ташқари, Харкивнинг Салтовский туманидаги иккита турар жой биноси ва фитнес марказига зарба берилди.
Отишма оқибатида камида 11 киши, жумладан, тўрт нафар бола жароҳатланган, деди шаҳар мэри. «Турар жойлар, таълим муассасалари, болалар боғчалари, инфратузилма объектлари ўққа тутилди. Ўнлаб машиналар шикастланди, мактаблар ва уйларнинг ойналари синди», — дея санаб ўтди Терехов.
11 июн, чоршанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 00:31 дан 00:40 гача Россия Қуролли кучлари Харкивнинг икки тумани – Слободской ва Основянский туманларига 17 та Shahed учувчисиз учоқлари билан зарбалар берди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, 54 нафари яраланган, ярадорлар орасида беш нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов Telegramʼда маълум қилди.
Мэрнинг сўзларига кўра, кўп қаватли ва хусусий уйлар, болалар майдончалари, корхоналар ва жамоат транспортига тўғридан тўғри зарба берилган. Бир қанча машиналар ёниб кетган, ойналари синган. Троллейбуслар, алоқа тармоғи, коммунал тармоқлар ва саноат объектлари шикастланган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025