Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Рон ДеСантис сўзларига кўра, гап фуқароларнинг автомобилларини ўраб олган ва таҳдид қилаётган намойишчилар ҳақида кетмоқда.

Фото: AP
АҚШ Флорида штати губернатори Рон ДеСантис аҳоли хавфсизликка таҳдид соладиган намойишчиларни машина билан босиб ўтишга ҳақли эканини айтди.
Губернаторнинг таъкидлашича, гап фуқароларнинг автомобилларини ўраб олган намойишчилар ҳақида кетмоқда.
«Агар уларнинг орасидан чиқиб кетиш учун машинани ҳайдаб, кимнидир уриб юборсангиз, бу сизга таҳдид қилгани учун уларнинг айби бўлади», деб тушунтирди ДеСантис ток-шоу бошловчиси Дейв Рубинга.
14 июнь, Доналд Трампнинг туғилган кунида амалдаги президент сиёсатига рози бўлмаган АҚШ аҳолиси «Қироллар йўқолсин» номли норозилик акцияси ўтказади. Митинглар аллақачон мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида режа қилинган. CBS маълумотларига кўра, тадбирнинг ташкилий материалларида «миллий итоатсизлик куни» ибораси мавжуд. Намойишлар барча америкаликлар учун «шафқатсизлик, коррупция ва авторитаризмга қарши биргаликда бардош бериш» имконияти бўлиши ҳақида баёнот ҳам бор.
6 июнь куни Лос-Анжелесда АҚШ президенти Доналд Трампнинг иммиграция сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди. Улар полиция билан тўқнашувга айланиб кетди. АҚШ ҳукумати намойишларни бостириш учун Миллий гвардия аскарларини юборди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

21:58 / 21.07.2025
АҚШ 2008 йилдан бери биринчи марта Британияда ядровий бомба жойлаштирди

14:23 / 21.07.2025
АҚШ Миллий разведкаси директори Обамани Трампга қарши фитнада айблади

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

17:51 / 19.07.2025