Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ҳукумати айрим қарорларига аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистоннинг Амударё ва Бўзатов туманлари туман коэффициентлари ҳамда йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланадиган табиий-иқлим шароити оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхатига киритилди.
Илгари 2019 йил 5 январдан 2024 йил 31 мартга қадар 50 ва ундан ортиқ хонали янги меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш ва фойдаланишга топширишни амалга оширган тадбиркорлик субъектига ушбу меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция ва/ёки реновация қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган эди. Бунда субсидия олиш учун мурожаат қилиш муддати 2025 йил 1 мартгача этиб белгиланган эди. Киритилаётган ўзгартиришлар билан мурожаат қилиш муддати 2025 йил 31 декабргача узайтирилмоқда.
Бундан ташқари, саноат корхоналарини автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускуналари, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан мажбурий жиҳозлаш муддати узайтирилмоқда (I тоифали корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача, II тоифали корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача).
Ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига киритилди:
• 06.09.2019 йилдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги;
• 07.09.2024 йилдаги «Меҳмонхона хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги;
• 25.11.2024 йилдаги «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ислом цивилизацияси марказига контрабандачилардан мусодара қилинган 267 та маданий ашё топширилди
Ўзбекистон | 11:10
-
ОКМКда яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди
Жамият | 10:38
-
Сирский Трампни урушни Россия ҳудудига кўчиришга ёрдам беришга чақирди
Жаҳон | 10:33
Мавзуга оид

22:59 / 23.07.2025
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди

18:08 / 16.07.2025
Қорақалпоғистоннинг яна иккита туманида жазирама туфайли боғчалар ёпилди

23:03 / 08.07.2025
Жазирама ортда қолди. Олдинда – мўтадил ёз

12:18 / 04.07.2025