Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия думаси ягона давлат мессенжерини яратиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Россия давлат ва тижорат хизматларини кўрсатиш учун мессенжер функцияларига эга миллий кўп функцияли рақамли хизматни яратишга қарор қилди.

Фото: Россия Федерацияси Давлат думаси
10 июн, сешанба куни Россия Федерацияси Давлат думаси Россияда мессенжер функцияларига эга бўлган миллий кўп функцияли рақамли хизматни яратиш тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади. Қайд этилишича, гап мессенжер функциялари ҳамда давлат ва тижорат хизматларини кўрсатиш хизматларини бирлаштирган илова ҳақида кетмоқда.
Ушбу илова «фуқаролар, давлат ва муниципал ҳокимият органлари ўртасида хавфсиз виртуал мулоқот қилиш имкониятини беради», дейилади Россия парламенти қуйи палатаси сайтида.
Фойдаланувчилар, хусусан, аризадаги ҳужжатларни электрон имзо билан тасдиқлаши, шунингдек, ундан шахсини, ёши ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлаш учун фойдаланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, миллий кўп функцияли рақамли хизматда ҳозирда барча даражадаги таълим муассасалари томонидан фойдаланилаётган барча «таълим хизматлари ва чатлар» мавжуд бўлади.
Май ойи охирида «Ведомости» газетаси Россия рақамли ривожланиш вазири Мақсут Шадаевнинг мамлакат "Госуслуги" порталини Max мессенжери билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги баёнотини эълон қилди. "Медуза" интернет-нашри тушунтирганидек, VK томонидан ишлаб чиқилган Max лойиҳаси мессенжер, ижтимоий тармоқ, қидирув тизими, тўлов тизимини ўзида бирлаштирган ва озиқ-овқатга буюртма бериш, чипта брон қилиш ва шифокор қабулига ёзилиш мумкин бўлган Хитойнинг WeChat иловасига ўхшаб кетади. «WeChat бир неча бор цензура ва фойдаланувчиларни кузатишда айбланган», деб таъкидлайди журналистлар.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

21:37 / 17.07.2025
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди

15:53 / 17.07.2025
Россия «душман» давлатлар таомларига солиқ солиши мумкин

15:08 / 17.07.2025
Фицо Россияга қарши янги санкциялар пакетини блоклаш билан таҳдид қилди

08:30 / 17.07.2025