Ўзбекистон | 15:42 / 11.06.2025
1368
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси тайинланди

Мамлакат элчихонаси ташаббуси билан Латвия пойтахтида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Латвиянинг йирик турагентликлар раҳбарлари ва туризм соҳасига алоқадор кўплаб компаниялар вакиллари иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига давлат раҳбарининг "Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси" ташаббуси ҳамда Бухоро, Тошкент, Хоразм ва бошқа тарихий масканлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу каби тадбирлар халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши урғуланди.

Латвиялик мутахассислар мамлакатда сўнги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.

Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг Латвиядаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Владимир Корягинга махсус сертификат топширилди.

Учрашув якунида Болтиқбўйи давлатларидан туристлар оқимини ошириш, жумладан, яқин вақт ичида мазкур мамлакатларнинг салоҳиятли туркомпаниялари ва туризм соҳаси вакиллари учун инфо-тур ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди