Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди
Тергов давомида ширинликни аноним мухлис эмас, балки унинг яқин дугонаси жўнатгани маълум бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бразилияда 17 ёшли Ана Луиза де Оливейра Невес исмли қиз аноним мухлиси юборган ширинликдан заҳарланиб вафот этди, деб хабар беради CNN Brasil.
Қайд этилишича, курер томонидан қизга етказиб берган десерт қоғозида қуйидагича ёзув бўлган: «Мен шу вақтгача учратган энг чиройли қиз учун ширинлик». Совғани ким юборгани кўрсатилмаган. Ана Луиза ширинлик билан суратга тушган ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган, кейин эса уни еган.
Орадан бир соат ўтгач, қизнинг аҳволи оғирлашган. Отаси уни шифохонага олиб борган. Шифокорлар заҳарланиш ташхисини қўйган, қатор муолажаларни бажариб, Ана Луизани уйига жўнатиб юборган. Эртаси куни жабрланувчининг аҳволи ёмонлашган — у ҳушини йўқотган. Шифохонага олиб кетилаётганида эса қиз вафот этган. 3 июн куни Ана Луиза дафн этилган.
Шифокорларнинг тахминича, заҳарланиш ширинлик сабаб келиб чиққан. Полиция тергови давомида ширинликни номаълум мухлис эмас, қурбоннинг яқин дугонаси юборгани аниқланган. Гумонланувчи Ана Луизанинг гўзаллигига ҳасад қилгани боис ширинликка маргимуш қўшганини тан олган.
Ушбу қиз олдин ҳам жиноятга қўл урган: у икки йигитини йўлдан урган таниши билан ҳам худди шундай йўл тутган. Биринчи қурбон омон қолишга муваффақ бўлган. Ҳозирда гумонланувчи вояга етмаганлар учун мўлжалланган ахлоқ тузатиш муассасасида.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

22:28 / 15.07.2025
Бразилия прокуратураси собиқ президент Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблади

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025
BRICS давлатлари Трампнинг божларини танқид қилди

11:41 / 07.07.2025