Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ стартапи бўлажак фарзанднинг кўз ранги, бўйи ва ақл даражасини танлашни таклиф қилди
Тизим эмбрионларни минглаб параметрлар бўйича баҳолайди, жумладан, руҳий тушкунлик, диабет ва ҳатто кал бўлиш тенденциясини.

Фото: 123rf
Американинг Nucleus стартапи Embryo деб номланган хизматни ишга туширди: у ЭКО жараёнидан ўтаётган ота-оналарга керакли генетик хусусиятларга эга эмбрионни танлаш имконини беради. Буларга нафақат саломатлик, балки ташқи кўриниш, бўйи, ақл ва ҳатто шахсий айрим хусусиятларига мойиллик ҳам киради.
Технология генларни таҳрирлашни ўз ичига олмайди. Бунинг ўрнига, тизим аллақачон мавжуд эмбрионларнинг ДНКсини таҳлил қилади ва ота-оналарга энг мосини танлашни таклиф қилади. Платформанинг интерфейси келажакдаги болалар учун вариантларни 1 мингдан ортиқ параметрлар, жумладан, ирсий касалликлар, онкология, диабет, руҳий касалликлар ва ҳатто кал бўлиш эҳтимоли бўйича солиштириш имконини беради. Кўз ва соч ранги каби ташқи хусусиятлар, шунингдек, ақлий қобилиятлар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳам баҳоланади.
Хизмат нархи 6 минг доллар. Бироқ, компания 100 фоиз натижага кафолат бермаслигини таъкидлайди – Nucleus фақат болада керакли хусусиятларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини оширади. Одатда, бир циклда кўчириш учун мос бўлган уч-олтита эмбрионни олиш мумкин ва улар орасида танлов амалга оширилади.
Хизмат аллақачон жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Баъзи экспертлар ахлоқий хавф-хатарларга ишора қилади, бошқалари эса онгли танлов ҳаётни сақлаб қолиш ва келажак авлодлар саломатлигини яхшилашига ишонишади.
Ҳар қандай ҳолатда, Nucleus генларни таҳрирлашни таклиф қилмайди, фақат танлашни таклиф қилади - бу эса жараённи АҚШ амалий қонунчилиги доирасида имкон қадар хавфсиз ва ахлоқий жиҳатдан мақбул қилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
-
Тошкентда 7 бола чўкиши икки ой давомида турли кунларда рўй берган
Жамият | 09:42
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
Мавзуга оид

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

09:34 / 12.07.2025
Зеленский: АҚШдан Украинага қурол етказиб бериш қайта тикланди

08:17 / 12.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар қачон жорий этилишини айтди

02:32 / 12.07.2025