Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ
Икки кун ичида Америка президентига Россия, Хитой ва Эрон раҳбарлари келишувлар бўйича рад жавобини берди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия, Хитой ва Эрон раҳбарларидан рад жавобини олди, ваҳоланки, улар билан сайлов кампанияси давомида тезда келишувга эришишга ваъда берган эди, деб ёзди Bloomberg.
Нашрнинг қайд этишича, сўнгги кунларда Трамп президент Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг билан музокаралардан шикоят қилган. Гарчи у биринчиси билан 4 июнь куни бўлиб ўтган суҳбатни «яхши, аммо зудлик билан тинчликка олиб келмайдиган» деб таърифлаган бўлса-да. Трамп Хитой раҳбарини «музокаралар олиб бориш жуда қийин» шахс деб атади. Эрон билан ядровий келишув бўйича олиб борилган музокаралар ҳам ҳали кутилган натижаларни бермади, деб таъкидлади Bloomberg.
«Президент босим ўтказиши мумкин бўлган давлатлар Американинг дўстларидир, чунки улар муносабатларни бузишни истамайди, Американинг душманлари эса бу таваккалчиликни ўз зиммасига олишга тайёр», деди Кори Шейк, Америка тадбиркорлик институтининг ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича тадқиқотчиси.
Яна бир эксперт, Европа халқаро алоқалар кенгашидаги АҚШ дастури директори Жереми Шапиро Трампнинг «авторитар етакчилар» билан яхши муносабатда бўлишини ва «уларни кўпроқ ҳурмат қилишини» таъкидлади. Шунинг учун уларга таҳдид қилишда ва «тенг манфаатли бўлмаган битимлар» тузишда эҳтиёткор бўлади.
АҚШ ва Эрон ўртасида билвосита музокаралар апрель ойидан бери давом этмоқда ва аллақачон беш раунд бўлиб ўтган. Трамп сўзларига кўра, Вашингтон Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймайди, чунки у ядровий технологияни тинч мақсадларда ривожлантиришига ҳожат йўқ.
Эрон келишув бўйича уранни бойитишдан воз кечмоқчи эмас, аммо АҚШ санкциялари бекор қилинса, ҳеч қачон ядро қуроли ишлаб чиқармаслик ва юқори даражада бойитилган уран захираларидан халос бўлишга тайёр.
Трамп маъмурияти ҳокимиятга келганидан сўнг АҚШ Хитой билан савдо урушига киришди. Вашингтон ушбу мамлакатдан импорт қилинадиган барча товарларга тарифларни 145 фоизга оширди, Пекин эса 125 фоиз миқдорида симметрик чораларни жорий қилди. Май ойида Женевада бўлиб ўтган учрашувларда томонлар Хитой товарларига АҚШ тарифларини 145 дан 30 фоизга камайтиришга ва аксинча, Хитойнинг АҚШ маҳсулотларига божларни 90 кунга 125 дан 10 фоизга туширишга келишиб олган эди. Шундан сўнг Пекин Вашингтонни савдо келишувини «жиддий бузганликда» айблади ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўришга ваъда берди.
Украинадаги можарони ҳал қилиш Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди. Бироқ, республикачи уни қисқа вақт ичида ҳал қила олмади. АҚШ музокаралар жараёнидан олдинга силжиш бўлмаса, уни тарк этиш билан бир неча бор таҳдид қилган. Россия ва Украина ўртасида Истанбулдаги сўнгги музокараларда Америка вакиллари бўлмаган. Баъзи оммавий ахборот воситалари Трамп аста-секин келишувдан чиқиб кетаётгани ва музокаралардан кўнгли қолаётганини ёзди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

22:48 / 19.07.2025
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади

21:18 / 19.07.2025
Трамп BRICS ташкилотига тезда барҳам бериш билан таҳдид қилди

20:19 / 19.07.2025