Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект томонидан яратилган дори ўпка касаллигини даволашда самара кўрсатди
Бутунлай сунъий интеллект ёрдамида ишлаб чиқилган Рентосертиб дори воситаси бедаво ўпка фибрози бўйича биринчи ўрта босқичдаги клиник синовни муваффақиятли якунлади.

Фото: Blomberg
Бош қароргоҳи Бостон ва Ҳонконгда жойлашган Insilico Medicine биотехнология компанияси сунъий интеллект ёрдамида дори воситалари яратиш соҳасида ютуққа эришганини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бутунлай сунъий интеллект (СИ) ёрдамида ишлаб чиқилган Рентосертиб дори воситаси бедаво ўпка фибрози бўйича биринчи ўрта босқичдаги клиник синовни муваффақиятли якунлади. Бу касалликда ўпкадаги тўқималарнинг чандиқлари нафас олишни қийинлаштиради.
Хитойда 71 беморни ўрганиш шуни кўрсатдики, препаратнинг энг юқори дозаси беморларнинг кичик гуруҳида ўпка функциясини яхшилади. Биомаркерлар таҳлили препарат СИ прогноз қилганидек ишлаётганини тасдиқлади, унда касаллик ривожланиши билан боғлиқ бўлган оқсил блокланди. Натижалар Nature Medicine журналида чоп этилди.
Insilico Medicine бош директори Алекс Жаворонков бу ўпка касаллигини даволашда «энг яхши натижалардан бири» эканини айтди. Унинг таъкидлашича, анъанавий усуллар клиник синовларга тайёр дори яратиш учун 4,5 йил вақтни олади, Рентосертиб билан эса бу жараён атиги 18 ой давом этди.
Истиқболли натижаларга қарамай, тадқиқот чекловларга эга эди: у атиги 12 ҳафта давом этди, бир нечта беморларнинг аҳволи ёмонлашди, баъзиларида жигарга зарар етказилди. Компания дори самарадорлигини тасдиқлаш учун каттароқ синовларни режалаштирмоқда, аммо назорат идоралари томонидан маъқулланиши учун камида икки йил керак.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

11:10 / 06.07.2025
“Сунъий интеллект бизни ишсиз қолдирмайди, лекин...” — АҚШдаги ўзбек тадқиқотчиси билан суҳбат

20:05 / 28.05.2025
Сунъий интеллект ўзбек тилида шевада гапиришни бошлади

17:40 / 24.05.2025
Сунъий интеллект тобора кучайиб бормоқда, лекин кўпроқ хатога йўл қўймоқда – ОАВ

20:47 / 22.05.2025