Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Трамп Путин ва Зеленский билан саммитга тайёр
АҚШ президенти Путин ва Зеленский билан Туркияда учрашишга очиқ, деди Оқ уй матбуот котиби.

Фото: Оқ уй
АҚШ президенти Доналд Трамп Туркиядаги тўғридан тўғри музокараларнинг учинчи раунди доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Украина етакчиси Володимир Зеленский билан учрашишга тайёр. Бу ҳақда 2 июн, душанба куни Вашингтонда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт маълум қилди.
Трамп «агар гап бу нарса (саммит) ҳақида кетса, бунга очиқ, бироқ (биринчи навбатда) у бу икки етакчи ва ҳар икки томоннинг музокаралар столига ўтиришини истайди», — деб таъкидлади Ливитт.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Путин, Зеленский ва Трампга июн ойи охирида Истанбул ёки Анқарада учрашишини таклиф қилган эди, деб хабар берди AFP.
Туркия вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг сўзлаган Эрдўған бундай учрашув унинг «энг катта орзуси» бўлишини айтди. «Ҳатто Трампни таклиф қилмоқчиман», — дея Туркия раҳбарининг сўзларини келтиради Anadolu.
Туркия етакчисининг қўшимча қилишича, агар етакчилар Туркияда йиғилса, у «улар билан ҳам шу форматда учрашади», «Истанбулни дунёнинг марказига айлантира оламиз».
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
Ўзбекистон | 08:39
-
Евроиттифоқ АҚШ автомобиллари учун божлар бекор қилинишини тасдиқлади
Жаҳон | 08:12
-
Ўзбекистон Шри-Ланка билан бирга чой маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистон | 08:03
Мавзуга оид

23:14 / 29.07.2025
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди

22:56 / 29.07.2025
Трамп қандай шартларда Хитойга бориши мумкинлигини айтди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

10:42 / 29.07.2025