Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади
Сув объектининг ҳамкорликда ишлаши минтақада сув хавфсизлигини таъминлаш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон 2025 йилнинг ёзи учун «Баҳри Тожик» сув омборининг қўшма иш режимини келишиб олди.
30 май куни Душанбе шаҳрида музликларни сақлаш бўйича юқори даражадаги халқаро конференция доирасида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакилларининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Музокараларда Тожикистон Республикаси энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Қозоғистон Республикаси сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов иштирок этди.
Тожикистон Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар сув ресурсларини бошқариш, жумладан, сув омборларидан барқарор фойдаланиш ва йирик гидротехник иншоотларнинг иш режимини таъминлаш бўйича уч томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган. Иқлим ўзгариши шароитида минтақада сув ресурсларини самарали ва адолатли тақсимлаш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Музокаралар якунлари бўйича Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 2025 йилнинг июнидан августигача бўлган ёзги давр учун Тожикистон денгизи сув омборининг (Баҳри Тожик) ишлаш режимини келишиш бўйича уч томонлама баённома имзоланди.
Ҳужжат барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда сув объектининг ҳамкорликда ишлашини назарда тутади ва минтақада сув хавфсизлигини таъминлаш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган.
Қайд қилинишича, 2024 йил октябрдан 2025 йил мартигача бўлган даврда «Баҳри Тожик» сув омборига сув оқими 12,32 км³ ни ташкил этди. Бу Сирдарё сув ҳавзаси уюшмаси томонидан тасдиқланган жадвалдан 1,04 км³ га юқори.
Сув омборидан сув оқими ҳам кутилганидан юқори бўлди - 11,13 км³, бу режалаштирилганидан 1,23 км³ га кўп. Натижада, вегетация мавсуми охирига бориб, сув омборидаги сув ҳажми 3,5 км³ га етди.
Прогнозга кўра, 2025 йил вегетация даврида Сирдарё ҳавзасига умумий сув оқими 25,77 км³ даражасида кутилмоқда - бу норманинг 87 фоизини ташкил этади (стандарт кўрсаткич 29,49 км³).
2025 йил 5 апрелда бўлиб ўтган Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 89-йиғилиши баённомасига асосан Қозоғистон учун (Дўстлик канали орқали) сув олиш чегараси 909 миллион м³, Қирғизистон учун 270 миллион м³, Тожикистон учун 1,9 млрд м³ ва Ўзбекистон учун 8,8 млрд м³ бўлган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лифт йилига камида бир марта мажбурий техник кўрикдан ўтказилади
Ўзбекистон | 14:36
-
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
Жамият | 14:34
-
“Улар халқ хизматига қайтарилиши керак” – ССВ вазири “қизамиқ эпидемияси” бўйича қамалган наманганлик врачлар ҳақида
Ўзбекистон | 14:24
-
Сурияда дарзийлар ва суннийлар ўртасидаги жангларда 37 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 14:20
Мавзуга оид

17:23 / 12.07.2025
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

16:48 / 10.07.2025
Тўқаев Трампнинг 25 фоизлик божлар ҳақидаги мактубига жавоб йўллади

14:32 / 09.07.2025