Жаҳон | 17:53 / 02.06.2025
1814
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари учрашади

Саммит 5-6 июнь кунлари Нью-Деҳлида ўтказилади.

Фото: ожикистон ТИВ

5-6 июнь кунлари Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Душанбеда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Ҳиндистон ташқи ишлар, атроф-муҳит, ўрмон хўжалиги ва иқлим ўзгариши бўйича давлат вазири Кирти Вардхан Сингх ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

«Суҳбат чоғида 2025 йил 5-6 июнь кунлари Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Ҳиндистон» форуми ташқи ишлар вазирларининг бўлажак учрашуви масалалари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид