Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади
Франция раҳбари Исроилнинг позицияси ўзгаришига ва гуманитар ечим топилишига умид билдирди.

Фото: REUTERS
Франция президенти Эммануэл Макрон Фаластин давлатини тан олиш «маънавий бурч» ва сиёсий зарурат эканини айтди.
Сингапурдаги матбуот анжуманида сўзлаган Макрон Фаластин давлатчилигини тан олиш қатор шартларнинг бажарилиши билан бирга бўлиши кераклигини таъкидлади.
Бу шартлар қаторида у Фаластин давлати томонидан Исроилнинг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқини тан олиши, ҲАМАС ҳаракатининг қуролсизланиши, ҲАМАСнинг Фаластинни бошқаришда иштирок этишдан бош тортиши ва гаровга олинганларни озод қилишни келтирди.
Франция раҳбари, шунингдек, агар Исроил яқин соатлар ва кунларда Ғазо секторидаги гуманитар вазиятга мақбул ечим таклиф қилмаса, халқаро ҳамжамият Тел-Авивга нисбатан қатъий умумий позицияни эгаллаши кераклигини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, бундай вазиятда ЕИ ўз тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилиши, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланган жараёнларни якунлаши ва санкциялар жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиши керак.
«Биз қатъийроқ бўлишимиз керак, чунки бу ҳозир заруратга айланган. Лекин мен ҳали ҳам Исроилнинг позицияси ўзгаради ва гуманитар ечим топилади деб умид қиламан», — дея қўшимча қилди Макрон.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сўм 5 кунда 2 фоизга мустаҳкамланди. Бунга нималар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:56
-
Президентнинг Қашқадарёга ташрифи, 1-синфга онлайн қабулнинг бошланиши ва давлат хизматчилари бўйича маълумотлар базаси – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:49
-
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 22:42
-
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди
Спорт | 22:13
Мавзуга оид

14:50 / 18.06.2025
Франция собиқ бош вазири Фийон тўрт йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

08:48 / 18.06.2025
Франция ва Испания россияликлар учун виза қоидаларини қатъийлаштирди

12:22 / 16.06.2025
Дания ва Франция раҳбарлари Гренландия суверенитетини яна бир бор тасдиқлади

23:21 / 13.06.2025