Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун грант ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янгилаш ва янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари белгиланди:
- ижодкор ёшларни аниқлаш, истеъдодларини юзага чиқариш, шунингдек, қизиқишларини янада ошириш орқали маданият ва санъат соҳасига жалб қилиш;
- ижодкор ёшларни танлаш ва саралаш, ушбу жараёнга рақамли технологиялар ҳамда замонавий, инновацион ва интеграция усулларини жорий этиш;
- «устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ профессионал ижодкорларни шакллантириш ва ёш кадрлар тажрибасини ошириш;
- ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда уларга муносиб ижодий муҳит яратиш;
- истеъдодли ёшларнинг ижодини кенг оммага, шу жумладан, халқаро миқёсда танитиш ва тарғиб қилиш чораларини кўриш.
Ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилиши ва уни «ERP маданият» ягона бошқарув тизимига интеграция қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида маданият ва санъатга қизиқувчи ёшлардан иборат «Ижодкор ёшлар клуби» яратилади.
Маданиятшунослик ва санъатшунослик йўналишлари бўйича илмий иш олиб бораётган ёшларга хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференцияларда иштирок этиш, малакасини ошириш ва тажриба алмашишларида кўмаклашилади.
Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
2025-2030 йилларда ижодкор ёшларни танлаш, саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
2030 йилгача ёшлар ўртасида маданият ва санъат соҳасига оид ўтказиладиган танлов ва фестивалларнинг натижадорлигини оширишга эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

16:31 / 28.05.2025
Маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади

19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

08:33 / 17.12.2024