Компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Президентнинг «Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида аҳолига давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлаш тартибини такомиллаштириш орқали пенсия олувчилар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга қаратилган.
2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилади:
фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсиядан воз кечиш ҳуқуқи берилади;
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядровий полигонлар ва бошқа радиация-ядровий объектларда ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблашни амалга ошириш.
2025 йил 1 октябргача фуқароларга пенсия тайинлашда амалий ёрдам кўрсатиш хизмати, хусусан стаж ва иш ҳақига оид электрон маълумотлардаги камчиликларни бартараф етиш бўйича ҳам жорий этилади.
Мавзуга оид

21:56 / 04.06.2025
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди

11:28 / 03.06.2025
Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10 фоизга оширилади

23:06 / 01.06.2025
Германияда мактаб ўқувчиларига «эрта пенсия» тайинлаш таклифи илгари сурилди

10:03 / 31.05.2025