Кимё муҳандислиги талабалари учун хорижда ўқиш, ҳақ тўланадиган амалиёт ва контракт тўловларини қоплаш имконияти яратилди
“Янги Ўзбекистон” университети ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўртасида кимё саноатида малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни амалиёт билан узвий боғлаш мақсадида йиллик қиймати 6,7 млрд сўм бўлган лойиҳалар пакети тасдиқланди.

Фото: “Янги Ўзбекистон” университети
Унга кўра, ихтисослаштирилган мактабларни кимё-муҳандислик таълим йўналиши асосида тамомлаган ва “Янги Ўзбекистон” университетининг Кимё ва материалшунослик муҳандислиги йўналишига қабул қилинган 10 нафар иқтидорли ёшнинг контракт тўловлари тўлиқ “Ўзкимёсаноат” томонидан қоплаб берилади ва ушбу талабалар учун таълимни муваффақиятли якунлаганидан сўнг соҳавий ташкилотларда иш билан таъминланиш кафолатланади.
Лойиҳалар пакетининг яна бир муҳим жиҳати — 10 нафар сараланган талаба дунёнинг етакчи олийгоҳларидан бири — Пекин университетида ўқув курсларида қатнашиш имконига эга бўлади. Улар учун барча таълим ва яшаш харажатлари “Ўзкимёсаноат” ҳисобидан қопланади.
Кимё ва материалшунослик муҳандислиги йўналишидаги 2-4-босқич талабалари кимё саноатининг етакчи корхоналарида маошли ишлаб чиқариш амалиётидан ўтади. Бу орқали талабалар назарий билимларини амалий тажриба билан бойитиш имконига эга бўлади.
Барқарор кимё муҳандислиги ва материаллар йўналишидаги магистратура талабалари учун ҳам имкониятлар яратилди. Хусусан, 10 нафар магистрантнинг контракт тўловлари “Ўзкимёсаноат” ҳисобидан қопланади.
Шу билан бирга, кимё саноатидаги “Мега” илмий-тадқиқот лойиҳаси орқали талабаларнинг энг яхши илмий ғоялари молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади ва амалиётга татбиқ этилади.
Ушбу ташаббуслар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади. Ҳозирда “Янги Ўзбекистон” университетига онлайн аризалар қабули давом этмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

16:29 / 25.03.2025
Муддатидан олдин қандай қилиб талаба бўлиш мумкин? – иқтидорли абитуриентлар учун ноёб имконият

10:00 / 01.05.2024
“Янги Ўзбекистон“ университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўтайди

17:02 / 27.04.2022
Янги Ўзбекистон университетига янги ўқув йилида 300 талаба қабул қилинади

13:11 / 20.10.2021