Ижарага берилган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришни янги тизим доирасида ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.
Президентнинг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси;
давлат корхоналари — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциялари.
Лойиҳа офиси дирекциялар фаолиятини мувофиқлаштиради. Дирекциялар ижарачиларнинг ер участкасини ижарага бериш шартномасида белгиланган ҳуқуқлардан амалда фойдаланишини кафолатлайди, хусусан, сув етказиб бериш лимитларига риоя қилинмаслиги оқибатида етказилган зарарни дарҳол қоплаб беради ва кейинчалик регресс тартибда ундириб олади.
Ҳужжат билан дирекцияларнинг вазифалари белгиланди:
- қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ижарага берилган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- сув етказиб бериш лимитларига риоя қилинмаслиги натижасида ер ижарачиларига етказилган зарарни дарҳол қоплаб бериш;
- қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ижарага берилган ерларнинг суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, ички хўжалик йўлларини яхшилаш ишларига маблағ ажратиш, шунингдек ушбу ишлар бўйича буюртмачи функцияларини бажариш ва бошқалар.
Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари:
- электрон интернет-аукционларда қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқларини сотишдан тушган даромаднинг 25 фоизи (оператор харажатлари чегириб ташланган ҳолда);
- сув етказиб бериш лимитларига риоя қилинмаслиги натижасида ер участкалари ижарачиларига етказилган зарарни қоплаш учун регресс тартибда ундириладиган маблағлар;
- ҳисобварақда вақтинча бўш пул маблағларини депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
- халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг грантлари ва техник ёрдам маблағлари;
- қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжат билан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциясининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритди
Иқтисодиёт | 19:09
-
Қатлдан қочганлар: мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг шов-шувли қамоқдан қочиш иши
Жамият | 19:06
-
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Иордания подшоҳига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон | 19:01
Мавзуга оид

13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди

15:29 / 27.02.2024
"Қарийб 4 млнга яқин фуқароларга бевосита даҳлдор" - ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонун лойиҳаси ҳақида

18:17 / 25.10.2023
Ижара муносабатларида ҳуқуқ ва мажбуриятларни қайта ижарага бериш тартиби белгиланди

15:25 / 29.09.2023