Исроил Иордан Ғарбий соҳилида яна 22 та аҳоли пунктини қуради
Халқаро ҳуқуққа кўра, Исроилнинг босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар турар жойларини қуриши ноқонуний ҳисобланади. Мудофаа вазири Кац янги аҳоли пунктларини қуриш қарорини «тарихий» деб атади.

Фото: Nasser Ishtayeh/SOPA Images/Sipa USA/picture alliance
Исроил босиб олинган Иордан дарёси Ғарбий соҳилида 22 та янги яҳудий аҳоли пунктини қуриш режасини эълон қилди. 29 май, пайшанба куни мудофаа вазири Исраэл Кац ва ўта ўнгчи молия вазири Бецалел Смотрич хабар беришича, Исроил Хавфсизлик кенгаши ушбу «тарихий» қарорни маъқуллаган.
«Биз аҳоли пунктларини ривожлантириш бўйича тарихий қарор қабул қилдик: Яҳудия ва Самарияда 22 та янги жамоат», — деб ёзди Смотрич X ижтимоий тармоғида Ғарбий соҳилнинг Исроилда қўлланадиган номидан фойдаланган ҳолда. У, шунингдек, «шимолий Самария»га аҳолини қайта жойлаштириш ва «Исроил давлатининг шарқий ўқини мустаҳкамлаш» ҳақида гапирди. Кацнинг қўшимча қилишича, бу ҳаракат «минтақа қиёфасини ўзгартиради».
Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг "Ликуд" партияси томонидан чоп этилган харитага кўра, янги аҳоли пунктлари бутун Ғарбий соҳил бўйлаб жойлаштирилади. Улардан иккитаси - Хомеш ва Са-Нур алоҳида рамзий аҳамиятга эга: улар Ғарбий соҳил шимолидаги аҳоли пунктлари бўлиб, 2005 йилда ўша пайтдаги бош вазир Ариэл Шарон ташаббуси билан Исроил кўчманчиларни олиб чиқиб кетган эди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 21:56
-
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди
Жаҳон | 21:43
-
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
-
Украина «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди
Жаҳон | 21:09
Мавзуга оид

15:14
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

14:15
Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

13:09
БМТ: Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига ҳужуми уруш жинояти бўлиши мумкин

15:05 / 03.06.2025