Жаҳон | 01:39 / 29.05.2025
2913
2 дақиқада ўқилади

НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters

Шимолий Атлантика алянси ўз тасарруфидаги бригадалар сонини 120-130 тага етказиш ниятида. Бунинг учун эса Германиядан қўшимча еттита бригада сўрамоқчи. 

Фото: Bloomberg

НАТО ўз мудофааси учун Германиядан яна еттита бригада (40 мингга яқин ҳарбий хизматчи) етказиб беришни сўраш ниятида. Бу ҳақда Reuters манбалари хабар берди.

Юқори мартабали ҳарбий амалдорнинг сўзларига кўра, НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кейинги ҳафта келишиши кутилаётган қуролланиш ва қўшинлар сони бўйича янги мақсадлар доирасида алянс ўз кучларини оширишни режалаштирмоқда. Бу НАТО 2022 йилда Украинада уруш бошланганидан сўнг Россияни анча катта таҳдид сифатида кўра бошлагани билан изоҳланяпти.

Reuters манбасининг таъкидлашича, НАТО иттифоқчиларнинг ҳозирда 80 тани ташкил этаётган бригадасини 120-130 тагача ошириш ниятида. НАТО вакили журналистларга янги мақсадлар «амбицияли» эканини айтган, бироқ уларнинг сонини очиқламаган.

2021 йилда Германия 2030 йилгача 10 та бригада (одатда ҳар бир 5 минг ҳарбий хизматчини қамраб олади) тақдим этишга рози бўлганди. Ҳозирда унинг саккизта бригадаси мавжуд, тўққизинчисини эса Германия Литвада шакллантирмоқда — у 2027 йилда тайёр бўлади. Таъкидланишича, яна 40 минг ҳарбий хизматчи тақдим этиш Берлин учун катта муаммога айланади.

Украинада уруш бошланганидан бери НАТО давлатлари мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширди, аммо ҳали ҳам уни АҚШ президенти Доналд Трамп талаб қилганидек, ЯИМнинг 5 фоизига етказа олмади. НАТОнинг июн ойида ўтказиладиган саммитида алянс етакчиси Марк Рютте ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларидан ҳозирги 2 фоизли харажатларни ЯИМнинг 5 фоизига қадар оширишни талаб қилади.

Трамп ўзининг биринчи президентлик давридаёқ НАТО давлатлари мудофаа харажатларини ошириши кераклигини таъкидлаганди. АҚШ Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан кейин ташкил этилган Шимолий Атлантика алянсида етакчи ролга эга ва унинг харажатларининг қарийб 70 фоизини таъминлайди. Шу билан бирга, алянсга аъзо барча давлатлар овоз беришда тенг ҳуқуққа эга.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентда пулли парковкалар: улар нега керак ва қандай фойдаланиш мумкин?

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда