Ўзбекистон | 11:30 / 28.05.2025
1283
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент шаҳридаги Vebster университети тўлиқ қопланувчи стипендиялар, абитуриентлар учун чегирмалар ва халқаро эътирофга эга қўшма дастурларни эълон қилади

Тошкент шаҳридаги Vebster университети – Ўзбекистон бўйлаб бўлажак олимлар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчилар ва халқаро мутахассислар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Эндиликда Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бакалавриат ва магистратура дастурларига қабул расман бошланди. Жорий йилда университет кенг кўламли стипендия имкониятлари ва эксклюзив ўқув тўлови чегирмаларини тақдим этади — бу эса юқори сифатли Америка таълими учун кенг имкониятлар эшигини очади.

Фото: Vebster университети

Кимё ёки биология йўналишида тўрт йил давомида бепул таълим олинг

Тошкент шаҳридаги Vebster университети тўлиқ қопланувчи 20 та стипендия дастурини эълон қилмоқда — улардан 10 таси “Кимё” ва 10 таси “Биология” йўналиши бўйича тақдим этилади. Ҳукумат томонидан ташкил этилган ушбу стипендиялар барча 4 йил давомида 100% ўқув тўловини қоплайди ва танлов асосида, ўқишда юқори натижаларга эга, илмий изланишга иштиёқи баланд абитуриентларга тақдим этилади. Ташаббуснинг мақсади Ўзбекистон ва ундан ташқарида янги авлод олимлар, тадқиқотчилар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассисларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Биринчи ўқув йилида — 50% чегирма

Фақат кузги 2025 қабул учун қўшма дастурларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар биринчи йил учун ўқиш тўловига 50% чегирма олишади. Бу таклиф барча йўналишларга тегишли — кимё ва психологиядан тортиб ҳамширалик иши ва бошқа соҳаларгача, ушбу имконият бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар учун молиявий енгиллик яратади.

Ўзбекистонни тарк этмай туриб, АҚШда ўқиш имкони билан икки дипломга эга бўлинг

Қўшма дастурлар доирасида талабалар икки дипломга эга бўлишади: бири — Ўзбекистондаги ҳамкор университетдан, иккинчиси — бутун дунёда тан олинган Vebster университетидан (АҚШ). Ушбу диплом Ўзбекистонда нострификациясиз тан олинади.

Барча дастурлар тажрибали халқаро профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади. “3+1” модели асосида тузилган бакалавриат дастурлари талабага охирги йилни АҚШда ўқиш ва халқаро академик тажриба орттириш имкониятини беради. Университетнинг Ҳамширалик иши дастури шунингдек, талабаларни рўйхатдан ўтган ҳамширалар учун АҚШ лицензияси (NCLEX) имтиҳонини топширишга тайёрлайди ва глобал соғлиқни сақлаш карерасига йўл очади.

 2025–2026 ўқув йили учун мавжуд дастурлар:

Тошкент тиббиёт академияси:

  • Биология (BA in Biology);
  • Кимё (BS in Chemistry);
  • Психология (BА in Psychology);
  • Ҳамширалик иши (BS in nursing).

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети:

  • Биология (BA in Biology);
  • Кимё (BS in Chemistry);
  • Психология (BА in Psychology).

Самарқанд давлат чет тиллар институти:

  • Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА ТЕSOL).

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти:

  • Иқтисодиёт (BА in Economics).

Самарқанд давлат тиббиёт университети:

·                   Ҳамширалик иши (BS in Nursing).

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти:

  • Биология (BА ин Biology);
  • Кимё (BS in Chemistry);
  • Психология (BА in Psychology);
  • Ҳамширалик иши (BS in Nursing).;

Бухоро давлат университети:

  • Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА ТЕSOL).

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети:

  • Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА ТESOL).

Vebster университетининг тиббиёт дастурлари - АҚШдаги энг кучлилар қаторида

Vebster университетининг халқаро обрў-эътибори йилдан йилга ошиб бормоқда. U.S. NEWS & World Report томонидан тузилган Graduate School Rangkings 2025 рейтингида:

  • МSN (Ҳамширалик иши бўйича магистр) — 106-ўрин, охирги 5 йилда 30 поғонага кўтарилган;
  • DNAP (Ҳамширалик анестезиологияси доктори) — 140 дастур орасида 68-ўрин;
  • МHA (Соғлиқни сақлашни бошқариш магистри) — 81-ўрин.

Ушбу натижалар дастур сифати, ўқитувчилар тажрибаси, грантлар бўйича фаолият, талабалар ютуқлари ва соҳа мутахассислари орасидаги обрў-эътибор асосида баҳоланган. Бу рақамлар Vebster университетининг соғлиқни сақлаш, илм-фан ва лидерлик соҳаларидаги академик мукаммалликка содиқлигини тасдиқлайди.

Муҳим саналар:

  • Ариза топширишнинг охирги муддати: 2025 йил 31 июл
  • Кузги семестр бошланиши: 2025 йил 18 август

Сизнинг глобал йўлингиз шу ердан бошланади.

Агар орзунгиз тиббиёт, илм-фан ёки бизнес соҳаларида халқаро мартабага эришиш бўлса — Тошкент шаҳридаги Vebster университети қўшма дастурлари орқали сизга халқаро даражадаги таълимни тақдим этади. Икки диплом, тўлиқ қопланувчи стипендиялар ва АҚШда тан олинган дипломлар билан бу айнан сиз кутган имконият бўлиши мумкин.

Бугуноқ ҳужжат топширинг! Стипендиялар сони чекланган.

Батафсил: webster.uz

Алоқа: +998 55 503 00 66

Реклама ҳуқуқи асосида

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти