Президент академик Азимбой Саъдуллаев вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Физика-математика фанлари доктори, академик, профессор, узоқ йиллар давомида Урганч давлат университетини бошқарган, Олий Мажлиснинг собиқ депутати Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор Азимбой Саъдуллаев 28 май куни 78 ёшида вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев олим вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Азимбой Саъдуллаев 1947 йил 9 январда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилди. 1969 йилда Москва давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлади. Мазкур университет аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 1995 йилда ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
55 йиллик меҳнат фаолияти давомида Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўқитувчиси, доценти, кафедра мудири, факультет декани, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти катта илмий ходими, Урганч давлат университети ректори, Хоразм Маъмун академияси раиси каби масъул лавозимларда фаолият олиб борди.
Олимнинг 200 дан ортиқ илмий мақолалари, 15 та монографиясида математика соҳасининг кўплаб долзарб масалалари атрофлича тадқиқ этилган.
Академик Азимбой Саъдуллаев жонкуяр ва талабчан устоз сифатида кўплаб ёшларга таълим-тарбия берди. Унинг раҳбарлигида ўнлаб фан доктори ва фан номзодлари тайёрланди.
Азимбой Саъдуллаев 1995-2004 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида самарали фаолият олиб борди. 2020 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
«Таниқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Азимбой Саъдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади таъзияда.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда биогаздан метан ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 13:15
-
Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида Gentra ёниб кетди
Жамият | 13:10
-
Bloomberg: Трамп НАТО етакчилари билан ёпиқ учрашувдаги нутқида Россияни умуман тилга олмади
Жаҳон | 13:10
-
Ўзбекистон Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилади
Ўзбекистон | 12:58
Мавзуга оид

12:14
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусда бўлади

10:39
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

14:50 / 25.06.2025