Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда
Шунингдек, Хитой компанияси Бразилиядаги заводини қуришга жалб этилган ишчиларга қуллик шароитидаги меҳнатни ташкил қилган. Ишчиларнинг айримлари матраси йўқ каравотларда ётишга мажбур бўлган.

Фото: Reuters
Бразилия ҳукумати Хитойнинг BYD автомобил ишлаб чиқарувчиси ва унинг икки пудратчисига қарши даъво аризаси киритди. Улар Баия штатида завод қурилиши чоғида одам савдоси ва қуллик шароитидаги меҳнатни ташкил қилганликда айбланмоқда.
Меҳнат низолари билан шуғулланувчи прокуратура BYD, China JinJiang Construction Brazil ва Tecmonta Equipamentos Inteligentes компанияларидан қурилишдаги ишчиларга маънавий зарар учун 45 миллион доллар компенсация тўлашни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, прокуратура юқорида номлари келтирилган компания Бразилия меҳнат қонунчилигига риоя қилишларини таъминлашга, ҳар бир қоидабузарлик учун зарар кўрган ишчиларга 50 минг реалдан пул тўлашларига эришмоқчи.
Даъво аризаси ўтган йили BYDʼнинг Камасари шаҳрида янги заводи қурилаётган майдончадан 220 нафар хитойлик ишчи қутқарилгани билан боғлиқ тергов доирасида киритилган. Прокуратура ҳисоботида келтирилишича, ишчилар Бразилияга ёлғон ваъдалар ва уларнинг лавозимларига мос келмайдиган визалар орқали олиб келинган. «Айрим ишчилар матраси йўқ каравотларда ухлаган, уларнинг шахсий буюмлари эса овқат ёнида ётган. Ювиниш хоналари кам ва улар ишчилар жинсига қараб ажратилмаган. Улар жойлашган уйларнинг бирида 31 кишига битта ҳожатхона тўғри келган, натижада ишчилар ўзларини тартибга келтириш учун тонгги соат тўртдан уйғонишга мажбур бўлган», — дейилади ҳисоботда.
BYD ўз айбини тан олмаган. Компания тергов билан ҳамкорлик қилаётгани, барча эътирозларга суд эшитувлари доирасида жавоб қайтаришини маълум қилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 09:37
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
-
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ўзбекистон | 08:40
-
Германиялик генерал: ЕИ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини алмаштира олади
Жаҳон | 08:26
Мавзуга оид

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025