Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
28 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Сурхондарёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди, энди ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш мумкин, Маданият ва санъат йўналишидаги стартаплар учун грантлар ажратилади — ўтган кун давомида Kun.uzʼда ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.

Сурхондарёда 300 бош қўй жарликка қулади
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида бир отар қўй жарликка қулаб нобуд бўлди.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари Шамшер Умедовга кўра, ҳолат 25 май куни содир бўлган.
«Бу каби ҳолатлар олдин ҳам кузатилган. Қўй шундай жонзотки, бири жарликка ўзини ташласа, бошқалари ҳам унга эргашиб кетаверади. Нобуд бўлган қўйлар сони 300 бош. Ходимларимиз, туман СЭС вакиллари бориб саноғини олишган. Қўйларда бирор касаллик бўлмаган», — дейди Умедов.
Жарликдан қулаган қўйлар шу жойнинг ўзида махсус дори билан икки марта дориланган. Сабаби уларни жарликдан олиб чиқишнинг ҳам, ёқиб юбориш ёки кўмишнинг ҳам имкони бўлмаган.
Таъкидланишича, махсус дорилар нобуд бўлган қўйларни 1 ойда чиритиб, йўқ қилиб юборади, ҳеч қандай касаллик ёки инфекция тарқалмайди.
Ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва маҳалла еттилиги қўйларни қишлоқ йўлидан ўтказишга рухсат бермагани, шу сабабли чўпон уларни дара йўлидан олиб ўтишга мажбур бўлгани айтилган. Шамшер Умедов бундан хабари йўқлигини, ҳолатни тегишли органлар ходимлари ўрганаётганини билдирди.
Энди ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш мумкин
Ёзги таътилда болалар вақтини мазмунли ташкил этиш учун my.gov.uzʼда соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш хизмати ишга туширилди.
Энди ота-оналар ўз фарзандлари учун қулай мавсум ва оромгоҳни танлаб, уйдан чиқмасдан туриб ариза йўллаши ва тўловни амалга ошириб, йўлланма олиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан «Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш учун ариза бериш» танланади. Сўнг йўлланма олмоқчи бўлган фарзанд белгиланади, оромгоҳ ва қулай мавсум кўрсатилади. Шундан кейин тўлов амалга оширилиб, электрон йўлланма олинади.
Йўлланма тўлов амалга оширилганидан сўнг автоматик равишда шаклланади.
Йўлланма банд қилингач, 30 дақиқа ичида тўлов тўлиқ амалга оширилмаса, у автоматик тарзда бекор бўлиб, банд қилинган йўлланма қайта сотувга чиқарилади.
Болалар оромгоҳларига йўлланма 7−14 ёшдаги болаларга берилади.
Иқтидорли ёшлар рағбатлантирилади
«Ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади.
Шунингдек, маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича «Ижодий технолаборатория» ташкил этилади, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида «Ижодкор ёшлар клуби», «Маданият волонтёрлари» ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассиси ва таниқли санъаткори ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.
Маданият ва санъат йўналишидаги «Start-Up» лойиҳалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратилади. 2026 йилдан эса Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календар-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

23:54 / 11.07.2025
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест

23:48 / 10.07.2025
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест

23:11 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест

23:35 / 08.07.2025