Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветнамда маст эркак 200 йиллик император тахтини синдириб қўйди
Артефакт мамлакатни бошқарган сўнгги император сулоласига тегишли. Қонунбузар қўлга олинган ва психиатрия экспертизасига юборилган.

Фото: iStockphoto/Getty Images/File
Ветнамда маст эркак 200 йиллик импетарор тахтининг тирсакқўйгичини синдириб қўйди, деб ёзмоқда CNN. Артефакт миллий бойлик сифатида эътироф этилган, қонунбузар эса қўлга олиниб, психиатрия экспертизасига юборилган.
Қайд этилишича, тахт Ветнамнинг сўнгги императорлар сулоласи — Нгуен бошқарув даврига тегишли. Сулола 1802 йилдан 1945 йилга қадар ҳукмронлик қилган вақтида Хюэ шаҳри Ветнам пойтахти бўлган. Унинг ҳудудидаги ёдгорликлар (саройлар, мақбаралар ва ҳоказо) ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси объектлари ҳисобланади.
Шикаст етказилган тахт Хюэнинг энг муҳим биносида — Тхай Хоа саройида жойлашган. Бу ер император саройи вазифасини ўтаган ва маросимлар ҳам айнан мазкур саройда ташкил этилган. Қонунбузар саройнинг ёпиқ ҳудудига 24 май куни тушдан кейин кирган ва тахтга ўтириб, тушунарсиз бақира бошлаган, охир-оқибат қимматбаҳо артефактни синдириб қўйган.
Давлат янгиликлари сайтига кўра, мамлакатдаги ёдгорликлар мажмуаси ҳудудида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда, «айниқса артефактлар ва миллий хазиналарни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти».
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

19:31 / 24.06.2025
Ветнам мамлакатдаги биринчи эркин савдо зонасини ташкил этади

16:40 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди

18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди

18:16 / 23.05.2025