Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росгвардия биринчи марта пайтавалардан воз кечади
Россия аскарлари юзлаб йиллардан бери пайтавадан фойдаланиб келади. Энди эса ҳарбий хизматчиларга пайтава ўрнига пайпоқ тарқатиш бошланади.

Фото: Василий Кузьмичёнок
Росгвардия расман пайтаваларни ҳарбий кийим-кечак таркибидан чиқариб, уларни эскирган деб тан олмоқда. Пайтавалар ўрнига ҳарбий хизматчиларга энди пайпоқлар берилади. Бу ҳақда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар федерал порталига жойлаштирилган буйруқ лойиҳасида сўз боради.
Ҳужжат матнига кўра, ўзгартиришлар «Росгвардия қўшинларида ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, шунингдек, эскирган кийим-кечак сифатидаги таъминот меъёрларидан пайтаваларни чиқариб ташлаш» мақсадида киритилмоқда.
Пайтава — оёққа ўраш учун мўлжалланган мато бўлагидир. Россия аскарлари ундан юзлаб йиллардан бери фойдаланиб келади. Росгвардияни назорат қилмайдиган РФ Мудофаа вазирлиги пайтавалардан 11 йил олдин бутунлай воз кечганди — ўшанда бу ташаббусни мудофаа вазири Сергей Шойгу илгари сурган.
«Ҳозирда оёқ кийимлар мутлақо бошқача, улар юмшоқ, чидамли, қулай. Шу боис табиийки, бугунги кунда пайтавалар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда пайтава ўраш — замонавий ўқ отиш қуролларини 18-асрда бўлгани каби ғишт билан тозалаш кабидир. Бу шунчаки кулгили. Шундай экан, пайтавалар йўқолсин, пайпоқларга эса марҳамат», — дея ташаббусни изоҳлаган Россия Давлат думаси депутати Евгений Ревенко.
2024 йилда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинланган Сергей Шойгу яқинда армияда амалга оширган ислоҳотларини эслаб ўтганди. У айнан пайтавалардан воз кечиш, ҳафтасига бир мартагина ҳаммомга боришни бекор қилиш ва ички кийимларни мунтазам алмаштиришни таъминлаш хизмат сифатини яхшилашга ёрдам берганини таъкидлаган эди. «Нега учинчи минг йилликда яшаб туриб, Биринчи жаҳон уруши вақтидагидек пайтава ва этикларда юришимиз керак?», — деганди у.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025