ҲАМАС АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди — Reuters
Янги таклиф гаровга олинган ўн нафар исроилликни озод этиш ва 70 кунлик сулҳни ўз ичига олади. Исроил бунга жавобан фаластинлик маҳбусларни озод қилиши керак.

Фото: REUTERS
ҲАМАС Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Reuters гуруҳга яқин фаластинлик амалдорга таяниб хабар берди.
Агентлик манбаларига кўра, Уиткоффнинг таклифи гаровга олинган ўн нафар исроилликни озод этиш (улар икки гуруҳга бўлинган ҳолда қўйиб юборилади), 70 кунга ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, Ғазо ҳудудидан Исроил қўшинларини қисман олиб чиқишни ўз ичига олади. Бунга жавобан Исроил фаластинлик маҳбусларни озод этиши керак.
ҲАМАС ушбу таклифни воситачилар орқали олган. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу канцелярияси ҳали бу бўйича маълумот бермади.
Axios’нинг ёзишича, Уиткофф ҳар икки томонга 18 май куни таклифларни юборган. Манбаларнинг сўзларига кўра, Доҳада Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокара ўтказилган бўлса-да, Уиткоффнинг режаси муҳокамаси «бошқа каналлар орқали» олиб борилган. Нашр суҳбатдошларига кўра, Нетаняҳу «кўплаб шартлар ва истиснолар билан» ижобий жавоб берган.
Шу билан бирга, 18 май куни Исроил Мудофаа армияси «Гидеон жанговар аравалари» номини олган операция доирасида «кенг кўламли қуруқликдаги ҳаракатлар» бошланганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторида янада шиддатли ҳужум бошланишини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг асосий мақсади ўзгаришсиз қолмоқда – ҲАМАС гуруҳини йўқ қилиш.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025